Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуратова Зулхумор Уразовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистон тупроқлари коллемболаларининг фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/B168.
Илмий раҳбар: Рахимов Матназар Шомуротович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Ҳусанов Алижон Каримович, биология фанлари доктори, доцент; Алламуратов Шадымурат Торемуратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Жанубий Ўзбекистоннинг агроценозлари ва табиий экотизимлари тупроқларидаги коллемболаларнинг фаунасини аниқлаш ва уларнинг экологик ҳусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Ўзбекистоннинг агроценозлари ҳамда табиий экотизим тупроқларида коллемболаларнинг 8 оилага мансуб 36 тури аниқланган ва 25 тури Ўзбекистон фаунаси учун янги тур сифатида қайд этилган;
агроценозлар ва табиий экотизим тупроқ қатламларидаги коллемболаларнинг доминант турлари аниқланган; 
коллемболаларнинг агроценозлар ва табиий экотизимларда тарқалиши, динамикаси ва жамоаларининг структураси асосланган;
агроценозлар ва табиий экотизим тупроқларидаги коллемболаларнинг (Нуроgastrura tullbergi, Supraphorura furcifera, Onychiurus taimyrica, Tomocerus sibiricus) турлари паразит чувалчанглар билан биотик алоқалари аниқланган ҳамда уларнинг экологик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Ўзбекистон коллемболалар туркуми фаунаси, тарқалиш хусусиятлари ва экологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Ўзбекистон тупроқларида коллемболаларининг доминант турларини таҳлил ва биохилма-хиллигини мониторинг қилиш, тупроқ унумдорлигини баҳолаш хусусиятлари Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Юлдош ҳожи БИБ”, “Усарбобо” фермер хўжаликлари, Термиз тумани “Шароф Мохинур”, “Дурдона намуна” фермер хўжаликлари буғдой, ғўза агроценозлари ва табиий экосистема тупроқлари унумдорлигини баҳолашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 6 июлдаги 04-36/71-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудларда буғдой ва ғўза агроценозлари ҳамда табиий экосистемалардаги тупроқ коллемболаларининг биохилма-хиллигини мониторинг қилиш, тупроқ қатламларида тарқалиши ва доминант турлари, тупроқлар унумдорлигини баҳолаш имконини берган;
табиий эосистемалар ва турли агроценозлар тупроқ унумдорлигини коллемболалар ёрдамида аниқлаш чора-тадбирлари Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Юлдош ҳожи БИБ”, “Усарбобо” фермер хўжаликлари, Термиз тумани “Шароф Мохинур”, “Дурдона намуна” фермер хўжаликлари буғдой ва ғўза агроценозлари ҳамда табиий экосестима тупроқларининг техноген ифлосланишини биоиндексация қилиш бўйича экологик ҳолатини баҳолашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 06 июндаги 02/022-1-2028-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудларда агроценозлар ва табиий экосистема тупроқларининг ҳолатини баҳолаш имконини берган;
Жанубий Ўзбекистон ҳудудида тарқалган коллемболаларнинг 25 турга мансуб 93 нусхаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг Зоология коллекцияси Ноёб илмий объекти фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 8 июлдаги 4/1255-1424-сон маълумотномаси). Натижада, коллекциянинг оёқдумлилар фондини бойитган ва Collembola туркуми ҳашаротлари тур таркиби ва тарқалишини аниқлаш ҳамда маълумотлар базасини шакллантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish