Sayt test rejimida ishlamoqda

Матчанова Амангуль Азатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) дисссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Агросаноат мажмуаси бошқарув тизимида кооперацияни шакллантириш ва ривожлантириш». 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти; 08.00.13-Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt309.
Илмий раҳбар: Фарманов Тулқин Хайитмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ходжалепесов Полат Зинатдиноваич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  мамлакат агросаноат мажмуасини бошқариш ти-зимида кооперацион муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисоб-ланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий юқори даромад, рақобатбардош маҳсулот ва барқарор самарадорликни таъминлайдиган кооперация муносабатларини ривожлантиришнинг илмий ҳамкорлик, жозибадор инвестицион муҳит ва молиявий қўллаб-қувватлаш омилларидан иборат механизмлар мажмуаси ишлаб чиқилди; 
туман (ҳудуд) даражасида агросаноат мажмуа бошқарув тизимида кооперациявий ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштиришга ихтисослашган бўлимларни ташкил қилиш асосланди;
агрокластерларнинг “маҳсулот (хом ашё) тайёрлаш – сотиб олиш – сақлаш - қайта ишлаш – экспорт” занжиридаги иқтисодий алоқаларини кооперация асосида ривожлантиришнинг намунавий тузилмаси ишлаб чиқилди; 
агросаноат мажмуаси соҳалари ва илмий муассасалари ўртасидаги кооперацияга асосланган ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида “Фермерлар дала мактаблари”ни ривожлантириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жорий қилиниши. 
Агросаноат мажмуасини бошқариш тизимида кооперация муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича олинган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар натижасида:
иқтисодий юқори даромад, рақобатбардош маҳсулот ва барқарор самарадорликни таъминлайдиган кооперация муносабатларини ривожлантиришнинг илмий ҳамкорлик, жозибадор инвестицион муҳит ва молиявий қўллаб-қувватлаш омилларидан иборат механизмлар мажмуаси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “Қорақалпоғистон Республикаси туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 02/07-739-сон ва 2020 йил 24 январдаги 01/020-188-сон; Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 03/290-сон ва 2020 йил 31 январдаги 01/107-сон; Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари эгалари Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг  2019 йил 28 мартдаги 01/02-1019-сон ва 2020 йил 25 январдаги 01/03-193-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши Қорақалпоғистон Республикаси АСМни бошқариш тизимида ишлаб чиқариш ва кадрлар салоҳиятини кучайтириш, мавжуд моддий-техник базадан рационал ва барқарор фойдаланиш имконини яратади; 
туман (ҳудуд) даражасида агросаноат мажмуа бошқарув тизимида кооперациявий ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштиришга ихтисослашган бўлимларни ташкил қилиш бўйича таклифлар «Beruniy Cluster» МЧЖ, «Bo'ston cluster» МЧЖ ва «Amudaryo tex» МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 02/07-739-сон ва 2020 йил 24 январдаги 01/020-188-сон, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 03/290-сон ва 2020 йил 31 январдаги 01/107-сон, Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари эгалари Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2019 йил 28 мартдаги 01/02-1019-сон ва 2020 йил 25 январдаги 01/03-193-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар хўжалик юритувчи субъектларни самарали бошқариш, бошқарувнинг инновацион ва функционал асосларини мустаҳкамлаш имконини берган;
агрокластерларнинг “маҳсулот (хом ашё) тайёрлаш – сотиб олиш – сақлаш - қайта ишлаш – экспорт” занжиридаги иқтисодий алоқаларини кооперация асосида ривожлантиришнинг намунавий тузилмасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 02/07-739-сон ва 2020 йил 24 январдаги 01/020-188-сон), Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 03/290-сон ва 2020 йил 31 январдаги 01/107-сон маълумотномалари) ва Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари эгалари Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бўлими (28.03.2019 йилдаги №01/02-1019-сон ва 25.01.2020 йилдаги №01/03-193-сон маълумотномалари) Кластерлар фаолиятида кооперация муносабатларининг ривожланиши кластернинг барча хўжалик юритувчи субъектларини барқарор бошқариш, бошқарувнинг инновацион ва функционал асосларини мустаҳкамлаш имконини беради; 
агросаноат мажмуаси соҳалари ва илмий муассасалари ўртасидаги кооперацияга асосланган ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида “Фермерлар дала мактаблари”ни ривожлантириш тўғрисида таклифлар амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 02/07-739-сон ва 2020 йил 24 январдаги 01/020-188-сон, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг .2019 йил 27 мартдаги 03/290-сон ва 2020 йил 31 январдаги 01/107-сон, Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерлари эгалари Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг  2019 йил 28 мартдаги 01/02-1019-сон ва 2020 йил 25 январдаги 01/03-193-сон маълумотномалари). Таклифларнинг амалиётга жорий қилиниш агросаноат мажмуаси тизимида фан-ишлаб чиқариш муносабат-лариниг мустаҳкамлаш негизида инновацион технологиялар ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга мустаҳкам асос яратади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish