Sayt test rejimida ishlamoqda

Назирова Шукрия Миадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хитойда аёллар адабиёти: шаклланиш омиллари ва такомил босқичлари» (XX-XXI асрлар), 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil1056.
Илмий раҳбар: Зиямухамедов Жасур Ташпулатович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Мухибова Ульпатхон Учкуновна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баходир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий хитой «аёллар адабиёти»нинг юзага келиши, тараққиёт босқичлари, жанр ва услуб хусусиятларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хитойда аёллар адабиётининг юзага келиши ва тараққиёти қиёсий-типологик ва тарихий-маданий аспектда ўрганилиб, пайдо бўлишидан ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигигача бўлган тараққиёт йўли асосланган;
ХХ асрда ижод қилган аёл адибалар асарларини таҳлил этиш асносида миллий анъаналар ва жаҳон адабиёти тажрибалари, замонавий оқим ва йўналишларнинг ёзувчи ҳамда шоиралар ижодий методига таъсири кўрсатилган;
Хитой аёллар адабиётини даврлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилган, ҳар бир босқичнинг ўзига хос жиҳатлари адабий жараёнлар, бадиий асарларнинг мавзу кўлами, мазкур ёзувчиларнинг ижодий услуби ёритилган;
ХХI асрнинг биринчи ўн йиллиги аёллар адабиётининг насрий йўналишида асарлар ёзган Тяо Йэ, Лу Мин, Фан Сяоцин, Вэй Вэй, Чи Цзицян ижоди, авангард йўналишда ижод қилган Цан Сюэнинг «Усян кўчаси» (《五香街》), Лин Байнинг «Бир одамнинг уруши» (《一个人的战争》), манжур адибаси Бян Линлиннинг «Дебудали» (《德布达里》), Су Лихуа (тах. Хай Нан)нинг «Уезд шаҳри» (《县城》) Чэн Жаннинг «Шахсий ҳаёт» (《私生活》) романларининг таҳлили ўзбек шарқшунослигида илк бор амалга оширилган ҳамда «тармоқ адабиёти» йўналишда ижод қилган шоиралар Юй Сюхуа, Ян Цзясян, Дай Вэйна, Чжоу Цзанларнинг ижодидан намуналар илмий муомалага киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитойда аёллар адабиётининг генезиси ва такомил босқичларининг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Хитойда аёллар адабиётининг юзага келиши ва тараққиёти билан боғлиқ натижаларидан ОТ-Ф1-67 рақамли «Буюк ипак йўли минтақаси халқлари фольклорининг типологияси, миллий ўзига хослиги ва ёзма адабиёт ривожида тутган ўрни» мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3615-сон маълумотномаси). Натижада, Хитойда яшаб ижод этган аёл ижодкорларнинг адабиётдаги ўрни ҳамда асарларида фольклор анъаналаридан унумли фойдаланганлиги масалаларини ёритиб беришга хизмат қилган;
Хитой аёллар адабиёти, ХХРда гендер тенглик масаласига оид хулосалардан Конфуций номидаги ўзбек-хитой институти илмий фаолиятида, хусусан, «Хитой тили» билан боғлиқ илмий йўналишларда қўлланилган (Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг 2020 йил 18 августдаги 6-сон маълумотномаси). Жорий этилган материаллар ўқув жараёнида тингловчиларда Хитой аёллар адабиёти ва унинг тараққиёти, адибалар ҳақида маълумотларни етказишга хизмат қилган;
XXI асрнинг биринчи ўн йиллиги аёллар адабиётининг насрий йўналишида асарлар ёзган Тяо Йэ, Лу Мин, Фан Сяоцин, Вэй Вэй, Чи Цзицян ижоди ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг туркум кўрсатув ва эшиттиришларида, жумладан, «Маҳалла» радиоканалининг «Мунаввар соатлар» эшиттириши жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» радиоканали ДУК, 2020 йил 29 сентябрь 04-110-сон маълумотномаси). Натижада, радио эшитувчиларда Хитойдаги аёл адибалар ва уларнинг сержило асарлари, ўзига хос образлар тизими борасидаги билимларини чуқурлаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish