Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Феруза Шукуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Илк ўрта асрлар араб хитобалари поэтикаси”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1439.
Илмий раҳбар: Шомусаров Шорустам Ғиёсович, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаева Раъно Умаровна, филология фанлари доктори, профессор; Рустамий Салимахон Алийбег қизи, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илк ўрта асрлар араб хитобаларининг пайдо бўлиши, унинг араб халқи ҳаётидаги ўрни ва араб нотиқлигининг поэтик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк ўрта асрлардаги араб хитобаларининг Аристотель риторикасидан ўзининг кутилмаган вазиятларда тайёргарлик кўрилмасдан айтилиши билан фарқланиши, асл арабий негизда шаклланган ва ривожланган нотиқлик санъати намунаси эканлиги аниқланган;
араб хитобаларининг қадим араб оғзаки ижоди анъаналари руҳида бўлгани ва шундай сақланиб қолгани, ўрта асрларда хитобаларнинг адабий-эстетик меъёрлари шакллангани, хитоба композицион структураси мантиқий изчилликда тартиблангани, поэтик ҳамда риторик воситалар биргаликда хитобанинг шаклий-мазмуний яхлитлигини таъминлагани асосланган;
илк ислом даврига келиб, хитобалар композициясида анъанавий аниқ таркибий қурилиш пайдо бўлгани, араб хитобаларининг шакл компонентлари, улардаги поэтик элементлар жоҳилият, илк ислом ва уммавийлар даврида ўзгаришсиз қолгани, фақат мазмуний ўзгаришлар юз бергани исботланган;
илк ўрта асрлар араб хитобаларининг тингловчига таъсир этиш тамойиллари, ишонтириш ва шу орқали эргаштириш мотивларидан иборат эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илк ўрта асрлар араб хитобалари поэтикаси мавзусини ўрганиш давомида эришилган натижалар асосида:
илк ислом ва уммавийлар даврида буюк нотиқлар томонидан айтилган хитобалар (ёки хутбалар), уларнинг айтилиш вазиятлари, ислом нотиқлари (хатиблари) ўз хитобаларида қўллаган мукаммал услублар тавсифи, жумладан таснифларига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 22 сентябрдаги 4790-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида умуминсоний қадриятларни ўзида акс эттирувчи исломий манбаларни тизимли таҳлил этиш, дин соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳиятини кенг жамоатчиликка тақдим этишда асосий восита бўлган нотиқлик санъатини янада ривожлантиришга оид назарий хулосалар такомиллаштирилган;
тадқиқотда келтирилган хитобалар тарихи, уларнинг ислом адабиётида адабий жанр сифатида эгаллаган мақоми, хитобалардаги эшитувчилар қалбларини забт эта олган юксак бадииятнинг адабий таҳлили ва талқини натижаларидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 28 августдаги №02/251-сон далолатномаси). Натижада, аҳоли ўртасида диний саводхонликни ошириш, ислом динининг юксак инсонпарварлик ғояларини миллий қадриятлар негизига қўйиш ва ёш авлодни шарқона одоб-аҳлоқ руҳида тарбиялашга қаратилган фаолияти ҳамда юқори малакали илмий салоҳиятга эга кадрларни тайёрлаш жараёнига хизмат қилган;
тадқиқот давомида араб хитобаларининг тадрижий тараққиёти тарихи ва поэтикаси бўйича чиқарилган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган туркум радио эшиттиришларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУКнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 04-25-834-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотга тортилган қадим араб нотиқлик санъати намуналари – хитобаларнинг юксак бадиият билан айтилиши ҳам ислом динининг Арабистон ярим оролидан ташқари ҳудудларга тарқалишида муҳим аҳамият касб этганини асословчи илмий маълумотлар ҳамда тадқиқотчининг дунё олимлари ва шарқшунослари илмий қарашлари билан бир қаторда ўзи ҳам билдирган таҳлилий фикрлари ва назарий хулосалари қатор эшиттиришлар сценарийларида қимматли манба вазифасини бажарган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish