Sayt test rejimida ishlamoqda

Будайчиев Байишбек Дакибаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қирғизистон тасвирий санъатининг шаклланиши ва ривожланиши (ХХ асрнинг 20 йиллари - ХХI асрнинг бошлари)”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Аҳмедова Нигора Раҳимовна, санъатшунослик фанлари доктори, Ўз БА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.С.Содиқов номидаги Қирғизистон Республикаси миллий бадиий академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс. 02/30.12.2019. San.51.01.
Расмий оппонентлар: Гюль Эльмира Валиевна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Лунёва Валентина Витальевна, санъатшунослик фанлари доктори, катта илмий ходим; Булатов Саидахбор Сабитович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қирғизистон тасвирий санъатининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини  (XX асрнинг 20-йиллари - XXI аср бошлари) ижтимоий-тарихий ва маданий омиллар кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қирғизистон тасвирий санъатида миллий ўзига хосликнинг шаклланиши жараёни халқ эпоси ва анъанавий санъат поэтикаси, табиат билан уйғун ранглар, мажозий образлар тизими, тасвирий ифода динамикасига асослангани далилланган;
қирғиз халқининг маданий бадиий анъаналари ва ворислик тамойиллари замонавий тасвирий санъат сара намуналарини намоён этгани далилланган;
Қирғизистон тасвирий санъати тарихий ва маданий ворислик ҳамда бадиий тараққиётнинг бунёдкорлик омиллари асосида жадал ривожланаётган ижтимоий-маданий феномен сифатида далилланган;
воқеликни идрок этишда миллий рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, маҳобатли-декоратив рангтасвирга хос асосий (этно-мажозий, поэтик, тарихий-реалистик, замонавий-конструктив) йўналишлар аниқланган;
миллий маданий мерос асосида Европа ижодий анъаналарини интеграциялаш (ўзлаштириш) орқали профессионал тасвирий санъат мактаби шакллангани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қирғизистон тасвирий санъатида миллий ўзига хосликнинг шаклланиши   халқ эпоси ва анъанавий санъат поэтикаси, табиат билан уйғун ранглар, мажозий образлар тизими, тасвирий ифода динамикасига асосланганлигига оид илмий хулосалардан  Қирғизистон тасвирий санъати тарихига бағишланган йирик жамоавий монографиялар бобларини ёзишда фойдаланилган (Қирғизистон Миллий Бадиий Академиясининг 2020 йил 5 мартдаги маълумот № 118);
профессионал тасвирий санъатининг миллий маданий мерос ва ижодий интеграциялар таъсирида янгиланиб борувчи ривожланиш динамикасига асосланган хулосалардан ўрта мактаблар учун миллий тасвирий санъат тарихи дарслигини (“Кыргызстан көркөм-сүрөт искусствосу”.) нашр этишда фойдаланилганбщлиб, дарслик  Қирғизистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2017 йилда Г. Айтиев номидаги Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейи иштирокида нашр этилган (2020 йил 5 мартдаги Г. Айтиев номидаги КНМИ маълумотномаси № 29). Натижада ёш авлод миллий санъат турлари ва етакчи усталар ижодий мероси, миллий анъаналар ва уларнинг турфа шакллардаги инъикоси билан яқиндан танишган;  
замонавий тасвирий санъатининг энг яхши намуналари қирғиз халқининг маданий бадиий анъаналари ва ворислик тамойилларини намоён этаётгани далилланган хулосалар Бишкек шаҳар мериясининг бирлашган ёдгорлик музейлари дирекцияси билан ҳамкорликда монография тайёрлашда фойдаланилган (Бишкек шаҳар мерияси музейлар дирекциясининг 2020 йил 6 мартдаги 2-сонли гувоҳномаси).Натижада Қирғизистон тасвирий санъатининг шаклланишига оид фактологик материаллар  умумлаштирилган ва тизимлаштириш ишлари амалга оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish