Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Насриддин Мухритдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIX–XX аср бошларида Тошкент қозихоналарида юритилган ижтимоий муносабатларга оид ҳужжатлар”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar826.
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Илҳомжон Исроилжонович, тарих фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Тошқулов Жўрабой Ўринбоевич, юридик фанлари доктори, профессор, Зиёдов Шовосил Юнусович, тарих фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: XIX–XX аср бошида Тошкент қозихоналаридаги ижтимоий ва оилавий масалаларга доир ҳужжатларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент қозихоналарида кўрилган мол-мулк, қарз, ибро (ўз ҳаққидан кечиш), савдо-сотиқ, никоҳ, талоқ, вояга етмаган сағир болалар ва фуқароларнинг нотариал ишлари билан боғлиқ аниқланган 1000 та тарихий ҳужжатларда икки томоннинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш учун ҳукм васиқасига босилган муҳрлар ва ишончли гувоҳларнинг бўлгани ҳамда шу тарзда миллий қонунчилик анаъаналари шакллангани очиб берилган;
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Тошкент қозилари томонидан жорий қилинган (حكم دفترى) «Қарорлар» ва  (اكت دفترى)«Далолатномалар»ни қайд қилишга доир махсус китоблар келажакда асоссиз низоларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилгани далилланган;
умуминсоний қадриятлар ва миллий анъаналарга катта эътибор берган ўзбек халқи жамиятда боқувчисини йўқотган ҳатто бегона  (صغير)сағир етимларни ҳам ўз оиласига олганликлари натижасида Тошкентда империя маъмурияти очган болалар уйларига мусулмон етим болалари топширилмагани архив манбалари асосида исботланган;
қозилар мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ фуқаролик ишларида икки томон келишмовчиликларини сулҳ орқали ечишни таклиф этгани, натижада, даъвогар ўз ҳаққидан жавобгар фойдасига савоб умидида воз кечгани ҳамда (ابرا) ибро (ўз ҳаққидан кечиш) номини олган бундай қарорларни расмийлаштириш Тошкент қозихоналарида ҳам оммалашгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
XIX–ХХ аср бошида Тошкент қозихоналарида юритилган ижтимоий муносабатларга оид ҳужжатлар бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Тошкент қозихоналарида кўрилган мол-мулк, қарз, ибро (ўз ҳаққидан кечиш), савдо-сотиқ, никоҳ, талоқ, вояга етмаган сағир болалар ва фуқароларнинг нотариал ишлари билан боғлиқ аниқланган 1000 та тарихий ҳужжатларда икки томоннинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш учун ҳукм васиқасига босилган муҳрлар ва ишончли гувоҳларнинг бўлгани ҳамда шу тарзда миллий қонунчилик анаъаналари шакллангани очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмаси асосида чоп этилган «Дин ва ҳаётга оид савол-жавоблар» китоби 1-жузининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 4 декабрдаги 2472-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролар диний соҳага оид муҳим саволларига асослантирилган жавоблар олишида ва оилавий муносабатларда юзага келувчи муаммоли масалалар ечимини топишида муҳим аҳамият касб этган;
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Тошкент қозилари томонидан жорий қилинган (حكم دفترى) «Қарорлар» ва  (اكت دفترى)«Далолатномалар»ни қайд қилишга доир махсус китоблар келажакда асоссиз низоларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилгани далиллангани тўғрисидаги хулосалардан буюртма асосида «Ўзархив» агентлиги томонидан нашр этилган «Ўзбекистон архив тизими 100 ёшда» китобида фойдаланилган («Ўзархив» агентлигининг 2020 йил 4 декабрдаги 01-26/1081-сон маълумотномаси). Натижада, кенг қамровли архив фойдаланувчиларига қозихоналарда юритилган ҳужжатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш, аждодлар илмий-маънавий меросини ўрганиш, миллий ўзликни англаш ва ифтихор туйғуларини уйғотишга хизмат қилган;
умуминсоний қадриятлар ва миллий анъаналарга катта эътибор берган ўзбек халқи жамиятда боқувчисини йўқотган ҳатто бегона  (صغير)сағир етимларни ҳам ўз оиласига олганликлари натижасида Тошкентда империя маъмурияти очган болалар уйларига мусулмон етим болалари топширилмагани архив манбалари асосида исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташкил топганига 100 йил тўлиши муносабати билан ишга туширилган «Адлия органлари тарихи музейи»нинг ХХ аср бошига оид эски ўзбек ва форс тилларидаги қозилик ҳужжатларидан иборат экспозицияларига жойлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги 17/6-5/2351-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳужжатлар музей кўргазмаларини бойитиш билан бирга, ташриф буюрувчи фуқароларга қозиларнинг вояга етмган сағир болаларга васий тайинлаш амалиёти ва унинг тарихий хусусиятлари билан яқиндан танишиш имконини берган;
қозилар мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ фуқаролик ишларида икки томон келишмовчиликларини сулҳ орқали ечишни таклиф этгани, натижада, даъвогар ўз ҳаққидан жавобгар фойдасига савоб умидида воз кечгани ҳамда (ابرا) ибро (ўз ҳаққидан кечиш) номини олган бундай қарорларни расмийлаштириш Тошкент қозихоналарида ҳам оммалашгани аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 24 декабрдаги 03-40-2707-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг Тошкент тарихига оид расмий ҳужжатлар тарихи, аждодларимиз илмий меросига доир янги илмий маълумотлар билан танишиши, тарихий билимларининг ошиши ва уларда миллий ғурур туйғусининг шаклланишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish