Sayt test rejimida ishlamoqda

Им Светлана Борисовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сўз товуш қобиғи синтези жараёнидаги морфонологик ҳодисалар (от сўз туркуми мисолида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.1.DSc/Fil 209.
Илмий маслаҳатчи: Бакиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдора Ўринбаевна,     педагогогика фанлари доктори, профессор; Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Щербак Антонина Семеновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат  университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус тилининг nomina abstracta сўз ясалиши ҳамда диминутивларида сўзнинг товуш қобиғи синтези жараёнида морфонологик ҳодисаларни тизимли тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли морфонологик позицияларда морфонемаларнинг алмашиш қоидалари ва битта товуш занжиридаги морфонологик объектлар синтагматикаси Соссюрнинг парадигматика-синтагматика дихотомияси доирасида такомиллаштирилган;
суффикслар алломорфлари парадигмасини намоён этувчи морфемаларни гуруҳлаш асосида сўзнинг  товуш қобиғи тузилиши муносабатлари урғу ва альтернантлар синфидан алломорф томонгагина эмас, балки алломорфдан урғу ҳамда альтернант томонга бориши имконияти аниқланган; 
морфонологиянинг урғу, фонемалар ва суффикслар дифференциал белгилари синфи билан характерланувчи морфонемага эга мустақил лингвистик фан сифатидаги мақоми далилланган; 
“фузия”, “агглютинация” ва “морфонема” тушунчаларини фарқлашнинг морфонологик элементлари ўзаро алоқасига асосланган морфонологик қоида призмаси орқали рус тилидаги сўз ясашнинг алломорфлар парадигмаси асосида хосил бўлувчи фузион табиати очиб берилган; 
морфонологик жиҳатдан тадқиқ этилаётган сўзлар синфида урғу, фонемалар алмашинуви ҳамда суффиксларнинг функционал муқобиллиги, шунингдек кўрсатилган морфонологик элементлар ўртасидаги доминация хусусиятининг ўзгарувчанлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Соссюрнинг парадигматика – синтагматика дихотомияси асосида рус тилидаги морфонологик ҳодисаларни тавсифлашга оид назарий хулосалардан ОТ-А1-63 рақамли “Билим ила нур-таълим тизимида хорижий тил (инглиз) йўналишидаги кўриш имконияти чекланган ўқувчиларга ўрта махсус таълим муассасаларига мўлжалланган умумевропа компетенцияларига жавоб берадиган ўқув-услубий мажмуа яратиш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг   2020 йил 27 августдаги 89-07-2964-сон маълумотномаси).Тадқиқот илмий хулосаларидан фойдаланиш натижасида, ўқув-методик мажмуанинг назарий қисми замонавий лингвистик тенденцияларга мослаштирилган;
морфонологиянинг қатор дифференциал белгилар (ДБ) синфи урғу, фонема ва суффикслар альтернациясибилан тавсифланувчи морфонемадан иборат тадқиқот объектига эга мустақил фан сифатидаги мақоми аниқланган. Мазкур хулосадан“Историческая грамматика русского языка” дарслигини тайерлашда фойдаланилган. (Им С.Б.Историческая грамматика русского языка. - Т.: Донишманд зиёси, 2020. 304с. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-047-сон гувоҳномаси). Натижада дарсликнинг мазмуни сўзнинг товуш қобиғи синтези жараёнида морфонологик ҳодисаларни ўрганишнинг базавий қоидалари ҳақидаги материаллар билан бойитилган;
ясовчи асос морфонологик белгилари билан боғлиқ вариантлар кўринишидаги алломорфлар доирасида ҳаракатланадиган алломорфлар парадигмасидан иборат янги морфонологик бирлик – суффиксни аниқлашга оид тадқиқот хулосаларидан ИТД-1, А-1-219 рақамли “Таълим тизимида хорижий тил (инглиз) йўналишидаги олий таълим муассасаларида умумевропа компетенциялари (CEFR) бўйича С1, даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш”лойиҳасида фойдаланилган(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 89-07-2964-сон маълумотномаси). Натижада хулоса ва тавсиялар электрон манбалар, босма ўқув-методик нашрлар, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
морфонологик элементларнинг ўзаро боғлиқлиги тамойилига асосланган, фузия, агглютинация ва морфонема тушунчаларини рус тилидаги сўз ясашнинг фузион табиатини урғу ва ясовчининг альтернантлари синфлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг морфонологик қоидаси ҳамда суффикс алломорфи таъсирида ясалманинг морфонологик вариантини танлаш призмаси орқали фарқлашга доир муаллифлик ёндашувидан “Славистика” дарслигини тайерлашда фойдаланилган. (Им С.Б.Славистика. - Т.: Внешинвестпром, 220с. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг    2019 йил 2 ноябрдаги 1023-046- сон гувоҳномаси). Шунингдек, ИТД-1, А-1-209 рақамли “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3176-сон маълумотномаси). Натижада материаллар луғат тузишда тушунчаларни такомиллаштириш ҳамда тил бирликларини талқин қилишда асос вазифасини ўтаган, электрон манбалар ва типографик дарсликлар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
ўрганилаётган сўзларда урғу эквивалентлиги, фонемалар ва суффикслар алмашинишининг функционал эквивалентлиги  кўрсатилган морфонологик элементлар ўртасидаги доминация характери ўзгаришига оид тадқиқот натижаларидан «Касбий мулоқот соҳасидаги таржимон» фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Россия Федерацияси Олий таълим вазирлиги Олий таълимнинг федерал давлат бюджет таълим муассасаси Воронеж давлат техника университетининг2020 йил 28 июлдаги 13-21-21/118-сон маълумотномаси). Натижада 10 та ўқув дастурилойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган,  ишчи касбларни ўргатиш бўйича лойиҳа мазмуни ҳозирги рус тилида морфонологик ҳодисаларни ўрганишнинг базавий асослари тўғрисидаги материаллар билан тўлдирилган;
рус тилида сифатдан ясалган, женс.роддаги отлар ва диминутивларда товуш қобиғи синтези жараёнининг қонунийлигига  оид назарий хулосалардан ИЗ-2018110171 рақамли “Умумтаълим мактабларида «Шахмат» фани учун 3-Dинтерактив ўқув-методик қўлланмаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2020 йил 25 августдаги 01/15-09/127-сон маълумотномаси). Натижада ўқув-методик қўлланма ҳамда уларнинг “Шахмат” фани учун мультимедиавий иловаси замонавий рус тилидаги морфонологик ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда маълумотлар билан такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish