Sayt test rejimida ishlamoqda

Жониев Музаффархон Файзуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиёда ҳаж сафарларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари (XIX аср охири – XX асрнинг 80-йиллари)”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar825.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Баҳодиров Роиқ Мажидович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Қориев Одил Аҳмаджонович, тарих фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Осиёда ҳаж сафарларининг ташкил этилиши ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиёдан Макка ва Мадина шаҳарларига олиб борувчи ҳаж йўлларининг зиёрат воситаси бўлиши билан бир қаторда, сафарлар давомида ҳожилар томонидан маҳаллий ипак маҳсулотлари савдосининг йўлга қўйилгани ва олимлар ўртасида ўзаро илмий мулоқотларнинг ташкил қилингани мусулмон халқлари ўртасида тижорий, маданий-маърифий алоқаларнинг мустаҳкамланишига бевосита таъсир қилгани аниқланган;
Ўрта Осиёлик зиёратчиларнинг ҳаж сафарлари давомида йўл, озиқ-овқат ва тиббий-санитария хизматларига доир муаммоларини бартараф этиш мақсадида тошкентлик ишбилармон Саидғани Саидазимбоев томонидан 1908-1909 йилларда илк бор қулай шарт-шароитларга эга, хавфсиз сафарлар ташкил этиш бўйича янгича зиёрат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилгани аниқланган;
Истанбул, Бурса, Адана, Антакия, Ҳалаб, Бағдод, Қуддус, Қоҳира, Жидда, Макка ва Мадина шаҳарларида ўрта осиёликларнинг вақф маблағлари ҳисобидан ватандош ҳожилар учун таъсис этилган 43 та такя аниқланиб, уларнинг нафақат ўзига хос мусофирхона, балки Туркистондан борган зиёратчиларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатувчи маскан вазифасини ҳам бажаргани исботланган;
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (اورتا آسيا و قازاغستان مسلمانلرى دينى باشقارمه سى)  раҳбарияти совет иттифоқининг Саудия Арабистони ва халқаро мусулмон ташкилотлари билан расмий алоқалари йўқлиги сабабли фаол дипломатик ташаббускорлик кўрсатиб, Саудия Арабистони, Ислом олами уюшмаси, Ислом конференцияси ташкилоти билан келишган ҳолда совет мусулмонларининг ҳаж сафарлари давомида дуч келаётган виза, божхона ва меҳмонхона масалаларига доир муаммоларини муваффақиятли ҳал этгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
XIX аср охири – ХХ асрнинг 80-йилларида Ўрта Осиёда ҳаж сафарларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Ўрта Осиёдан Макка ва Мадина шаҳарларига олиб борувчи ҳаж йўлларининг зиёрат воситаси бўлиши билан бир қаторда, сафарлар давомида ҳожилар томонидан маҳаллий ипак маҳсулотлари савдосининг йўлга қўйилгани ва олимлар ўртасида ўзаро илмий мулоқотларнинг ташкил қилингани мусулмон халқлари ўртасида тижорий, маданий-маърифий алоқаларнинг мустаҳкамлаганлига бевосита таъсир қилгани тўғрисидаги илмий хулосалар 2019-2020 ўқув йили давомида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўқитилган «Ўрта Осиё халқлари маданияти диний анъана ва урф-одатлар» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 декабрдаги 6249-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий хулосаларнинг қўлланиши кенг жамоатчилик, хусусан, ёшларда Совет ҳокимияти бошқаруви даврида диний урф-одатларнинг чекланишига доир тасаввурни шакллантиришга хизмат қилган;
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси
(اورتا آسيا و قازاغستان مسلمانلرى دينى باشقارمه سى)  раҳбарияти совет иттифоқининг Саудия Арабистони ва халқаро мусулмон ташкилотлари билан расмий алоқалари йўқлиги сабабли фаол дипломатик ташаббускорлик кўрсатиб, Саудия Арабистони, Ислом олами уюшмаси, Ислом конференцияси ташкилоти билан келишган ҳолда совет мусулмонларининг ҳаж сафарлари давомида дуч келаётган виза, божхона ва меҳмонхона масалаларига доир муаммоларини мувофақиятли ҳал этганига доир илмий-назарий хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдир” ва буюртма асосида тайёрланган «Ўзбекистон – бағрикенг диёр» китоб-альбомининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 4 декабрдаги 02/353-сонли далолатномаси). Натижада, ҳаж сафарларининг яқин тарихимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка танитиш имконияти яратилган;
Макка ва Мадина шаҳарларидаги ўрта осиёликлар томонидан ватандош ҳожилар учун таъсис этилган вақф мулкларига доир маълумотлар ва илмий хулосалардан «Вақф ҳужжатлари коллекцияси» деб номланган И-323-фонд таркибидаги ҳужжатларнинг аннотацияланган каталогини тайёрлашда фойдаланилган. Шунингдек, ўрта осиёлик зиёратчиларнинг ҳаж сафарлари давомида йўл, озиқ-овқат ва тиббий-санитария хизматларига доир муаммоларини бартараф этиш мақсадида тошкентлик ишбилармон Саидғани Саидазимбоев томонидан 1908-1909 йилларда илк бор қулай шарт-шароитларга эга, хавфсиз сафарлар ташкил этиш бўйича янгича зиёрат лойиҳаси ишлаб чиқилганига ҳужжатлар, маълумотлар ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий архиви музейи экспозицияларини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон миллий архивининг 2020 йил 4 декабрдаги 01-26/489-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур каталог Миллий архив фондида сақланаётган Марказий Осиё тарихига доир ноёб архив ҳужжатлари ҳисобини юритиш ва фойдаланувчиларга тақдим этишда муҳим амалий аҳамият касб этади. Келгусида ушбу каталогнинг электрон шаклини архив сайтига жойлаштириш режалаштирилган;
Истанбул, Бурса, Адана, Антакия, Ҳалаб, Бағдод, Қуддус, Қоҳира, Жидда, Макка ва Мадина шаҳарларида ўрта осиёликларнинг вақф маблағлари ҳисобидан ватандош ҳожилар учун таъсис этилган 43 та такя аниқлангани ва уларнинг нафақат ўзига хос мусофирхона, балки Туркистондан борган зиёратчиларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатувчи маскан вазифасини ҳам бажарганига доир илмий-назарий хулосалардан «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 7 декабрдаги 02-40-1264-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда аждодлар моддий -маънавий меросини ўрганиш, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish