Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанова Мухаббат Хусниддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Очиқ кон ишлари объектларида фойдаланиш мақсадида портловчи бўлмаган янги майдаловчи аралашмани ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/T1291.
Илмий раҳбар: Заиров Шерзод Шарипович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/30.12.2019.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори, доцент; Рахимов Дийдор Вахобович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: очиқ кон ишлари объектларида қўллаш учун маҳаллий хомашёдан тайёрланган портламай парчаловчи аралашмани қўллаш орқали тоғ жинсларини бўлаклашнинг статик усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шпурлар қаторида узлуксиз дарзликлар ҳосил қилиниши орқали кон массивидан блокни тўғри чизиқ бўйлаб ажралишининг шаклланишини белгилаб бериш натижасида ПМАни қўллашдаги шпурлар жойлашувининг математик модели ишлаб чиқилган; 
ПМАдан фойдаланишдаги шпурлар қаторининг интервали чекланган оралиғининг тоғ жинслари массивидан равон ажраладиган блокларни олинишига имкон яратиши исботланган;
ПМАни қўллашда контурли шпурлар орасида самарали масофани ўзгариши шпур диаметрига, шпур деворига портламай парчаловчи аралашма таъсири остида юзага келадиган сиқилиш кучланишига, Пуассон коэффициентига, тоғ жинсларини чўзилиш мустаҳкамлик кўрсатгичига ва блокнинг деворларини маълум миқдорда силжитиш ҳамда уни очиш учун зарур бўлган қўшимча кучланишларга  боғлиқлиги аниқланган; 
ПМА таркибининг оптималлаштирилган варианти танланиб, унинг максимал кенгайиши ва гидротациясини тезлаштириш имконини берувчу турли қаттиқликдаги тоғ жинсларини ёрилишига олиб келган ҳамда қўллагандан сўнг 5–8 соат давомида юқори босим ҳосил қилиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Очиқ кон ишлари объектларида қўллаш учун ПМА янги таркибини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёнинг таркибий қисмларидан тайёрланган ПМАнинг янги таркиби «Navoimramor» ХК ва «G`ozg`on Rangli Marmar» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 15 мартдаги 19/37-сон маълумотномаси). Натижада, ноёб ва қимматбаҳо таркибий қисмларни импорти ўрнини алмаштириш, муҳандислик иншоотлари ва аҳоли пунктларининг бевосита яқинидаги тоғ жинсларини хавфсиз тарзда парчалаш, атроф-муҳит учун тўлиқ хавфсизликни таъминлаш имконини берган;
ПМАни янги таркибидан фойдаланган ҳолда монолитларни массивдан ажратиш учун ишлаб чиқилган усул «Navoimramor» ХК ва «G`ozg`on Rangli Marmar» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2021 йил 15 мартдаги 19/37-сон маълумотномаси). Натижада, бажариладиган ишлар меҳнат унумдорлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, кончилик ишлари энергия сарфини ва қазиб олишнинг таннархини камайтириш ҳамда уларни олиб борилишининг хавфсизлик даражасини ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish