Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Ғайрат Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соғломлаштирувчи гимнастика воситалари орқали талаба ёшларнинг жисмоний ривожланишини коррекциялаш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1491.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна, биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Рed 28.01.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Даниева Яркин Чориевна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғломлаштирувчи гимнастика воситалари ёрдамида талаба-қизларнинг жисмоний ривожланиш ва саломатлик даражасини корекциялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассаларида таҳсил олувчи талаба-ёшларнинг соғломлаштирувчи гимнастика машғулотлари асосида «классик аэробика»дан «фитнес аэробика» машғулотларининг организм функционал ҳолатига таъсир этиш кўрсаткичлари саломатликни тиклашда (коррекциялашда) самарадорлиги аниқланган;
олий таълим муассаларида таҳсил олувчи талаба-ёшларнинг жисмоний ривожланиш даражасида соғломлаштирувчи гимнастика воситаларини тизимлаштириш асосида фитнес аэробика машғулотларни мазмуни (машқлар орасидаги дам олиш оралиқлари, қайси машқни қайси шиддатда бажариши) ва хусусиятлари организмни толиқиш ва қайта тикланиш вақтини ўзгариши ҳисобига оптималлаштирилган;
талаба-ёшларнинг жисмоний ривожланиш ва саломатлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткичлар асосида тезкор ахборот олиш имкониятини берувчи экспресс баҳолашнинг (жисмоний тайёргарлиги ва функционал кўрсаткичларини уйғунлаштирган) янги шкаласи (тестлар ва ўлчов бирлигида) ишлаб чиқилган;
талаба-ёшларнинг жисмоний ривожланиши ва саломатлик даражасини корекциялаш асосида шуғулланувчиларни имкониятларидан келиб чиқиб фитнес аэробика машғулотлар дастури синхронлаштирилган элементларни комбинациялаш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Спорт Талаба ёшларни гимнастика воситалари орқали соғломлаштириш услубиятини ишлаб чиқишга қаратилган тажриба тадқиқотлари асосида:
талаба-ёшларни жисмоний ривожланиш даражасини ошириш ҳамда жисмоний саломатлиги ҳолатини коррекция қилиш бўйича фитнес- аэробикага асосланган соғломлаштирувчи таклифлар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (гимнастика)” номли дарслик нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буйруғига асосан 434-296 рақамли гувохномаси). Натижада талаба ёшларнинг саломатлик кўрсаткичларида гимнастика воситалари орқали босқичма-босқич ўзлаштириш учун замин яратилган ва талаба-ёшларнинг жисмоний ривожланиш, функционал ҳолати 16-18% яхшиланган;
фитнес аэробика машғулотларни мазмуни ва хусусиятлари организмни толиқиш ва қайта тикланиш вақтини ўзгариши ҳисобига оптималлаштирилиб, таклиф ва тавсиялар “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (гимнастика)” номли дарслик чоп этилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буйруғига асосан 434-296 рақамли гувохномаси). Натижада талаба-ёшларнинг жисмоний ривожланиш даражасини аниқлаш самарадорлиги 14% ошган;
талаба-ёшларнинг жисмоний ривожланиш ва саломатлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткичлар асосида экспресс баҳолашнинг янги шкаласи ёрдамида тезкор ахборот олиш имконияти бўйича услубий тавсиялар Урганч давлат университети, Қарши давлат университети, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкент архитектура ва қурилиш институтида таҳсил олувчи талаба ёшларни жисмоний ривожлантириш ва соғломлаштириш дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 июлдаги 89-03-2572 сон маълумотномаси). Натижада талаба-қизлар қўлларининг мушак кучи 7,7%га ошган;
талаба-ёшларнинг фитнес аэробика машғулотларини ўтказиш ва уни ташкил этишда жисмоний ривожланиш ва саломатлик даражасини корекциялаш дастурини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосида “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (гимнастика)” номли дарслик нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буйруғига асосан 434-296 рақамли гувохномаси). Натижада тадқиқот гуруҳларидаги талаба-қизларда тана вазн индекси камайиши (6.18%), куч сифатларини 14.02%, тезлик-куч сифатини 11.4% га, эгилувчанлик сифатини 4.1% га ўсиши кузатилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish