Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Хуршид Абдурашидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Хорижий тиллар бўйича ҳарбий педагоглар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Ped834.
Илмий маслаҳатчи: Бакиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиер Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Махмудов Абдухалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хорижий тиллар бўйича ҳарбий педагоглар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий педагогларнинг хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи ички (таълим жараёнида) ва ташқи (якуний) баҳолаш мониторинги тингловчиларнинг статистик қаторларда ифодаланган ўзлаштириш кўрсаткичлари тақсимотини Пирсон мезонига тенглаштириш орқали такомиллаштирилган;
ҳарбий педагогларнинг ахборот-методик таъминот ресурсларидан фойдаланиб хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришга асосланган мустақил таълим жараёнларини ташкил этишнинг беш босқичи (бошланғич, ўрта, ўртадан юқори, юқори ва энг юқори даражаларга эга бўлиш) педагоглар малака оширишининг муқобил усули сифатида таклиф этилган;
ҳарбий педагогларнинг хорижий тиллар бўйича социолингвистик компетенциясини ривожлантирувчи мотивацион, интеллектуал ва эмоционал  аспектларининг уларнинг касбий компетенциясига интеграциясининг самарадорлиги рефлексив ўқув ресурсларини оптималлаштириш орқали исботланган; 
ҳарбий педагогларнинг хорижий тиллар бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларга социолингвистик компетенция нуқтаи назардан дифференциал ёндашув асосида босқичма-босқич В1, В1+ билим даража кўрсаткичларини В2 даража билан биргаликда қўллашнинг самарадорлиги асосланган;
назорат ва тажриба гуруҳлари тингловчиларининг инглиз тилини ўзлаштириш кўрсаткичлари орасидаги дифференциал тафовут (7,2%) нианиқлаш орқали тингловчиларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини оширишда мустақил таълимнинг самарадорлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хорижий тиллар бўйича ҳарбий педагоглар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳарбий педагогларнинг хорижий тиллар бўйича мустақил таълим олиш (self-learning) имконияти ҳамда ўзлаштирган билим ва кўникмаларини онлайн баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар заҳирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган 2-иловаси, «Раҳбар ва педагогик таркиблар тайёргарлиги ва малакасини ошириш» бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг 2019 йил 18 декабрдаги 18/12-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий таълим муассасалари учун хорижий тиллар бўйича ўқув ишлаб чиқилган ўқув режа ва фан дастури, ўқув-услубий ресурслар ҳарбий таълим муассасалари педагогик кадрлари малакасини ошириш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
ҳарбий педагогларнинг хорижий тилларни масофавий таълим технологиялари ёрдамида ўзлаштириш даражасини баҳолаш тартиби бошланғич (elementary), ўрта (intermediate), ўртадан юқори (upper-intermediate) ва юқори (advanced) даражаларда босқичма-босқич қўллаш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрь 797-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-иловасига доир меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 89-03-2034-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини сифатли ташкил этишга эришилган;
ҳарбий педагогларнинг хорижий тиллар бўйича социолингвистик компетенциясини оширишда уларнинг мотивацион (motivation), интеллектуал (intellectual) ва эмоционал-иродавий (emotional) салоҳиятини касбий компетенциясига интеграция қилиш асосида такомиллаштиришга доир таклифларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 декабрь 351-сон «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 1-иловасига доир меъёрий ҳужжатларни тайёрланишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 89-03-2034-сон маълумотномаси). Натижада таклифлар олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш ва бошқарув кадрларининг касбий маҳорат ва малакасини оширишга хизмат қилган;
ҳарбий педагогларнинг хорижий тиллар бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларга социолингвистик компетенция нуқтаи назардан дифференцион (табақали) ёндашган ҳолда В2 даража кўрсаткичи билан биргаликда В1, В1+ даража кўрсаткичларини қўллашнинг асосланган таклифлари ҳарбий таълим муассасаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг 2019 йил 18 декабрдаги 18/12-сон маълумотномаси). Натижада ҳарбий олий таълим муассасаларида «Амалий хорижий тил» курси бўйича таълим жараёни сифатини оширишга эришилган;
таълимнинг ҳар бир босқичи учун ишлаб чиқилган мезонлар асосида такомиллаштирилган ҳарбий педагогларнинг хорижий тилларни билиш даражасини ички ва ташқи баҳолаш механизмлари “менторлик” методик тизимини қўллаш бўйича таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 17 июлдаги 281-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларининг мутахассислиги чет тили бўлмаган профессор-ўқитувчиларини чет (инглиз, немис, француз, ва испан) тиллари бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш минимал талаблари»ни тайёрланишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 июндаги 89-03-2034-сон маълумотномаси). Натижада таклифларнинг жорий қилиниши олий таълим муассасалари педагог кадрларининг чет тил бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish