Sayt test rejimida ishlamoqda

Якуббаев Муродилла Маруфовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантиришнинг этнопедагогик асосларини такомиллаштириш (нофилолог таълим йўналишлари мисолида)” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1317.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Кадырова Фатима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насибахон Жўраевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантиришнинг этнопедагогик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рефлексивлик, масъулият ҳисси, мослашувчанлик, ўз-ўзига ишонч, эмпатия каби толерантликнинг кўрсаткичлари когнитив, ҳиссий-эмоционал, хулқ-атворга доир компонентлар билан горизонтал ва вертикал муносабатга киришиш даражаси оптималлигини ҳисобга олиш асосида талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантиришнинг тузилмаси такомиллаштирилган;
чет тилларни ўқитишда тили ўрганилаётган мамлакат маданияти билан бошқа миллий маданиятлар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш, муаммоли вазиятларни яратишга доир субъектлар универсал ҳаракатларининг таксономик намоён бўлиши такрорийлигини таъминлаш орқали этнопедагогик материаллар асосида талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантириш алгоритми такомиллаштирилган;
минтақавий географик материаллар, турли маданият вакилига муносабатни тавсифловчи топшириқлар, машқлар, диалогик муносабат ва коммуникатив хатти-ҳаракатларни ифода этувчи вазиятларни мулоқот маданияти тизими билан ички интеграциясини ҳисобга олиш асосида талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантириш жараёнлари моделининг мазмунга доир компоненти такомиллаштирилган;
шахслараро мулоқотда миллатлараро толерантликнинг намоён бўлиши, тили ўрганилаётган мамлакат маданияти элементларини таълим олувчилар томонидан мустақил танлаш ва ўзлаштириш бўйича қулай таълимий муҳит барқарорлигини таъминлаш асосида талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантиришнинг этнопедагогик шартлари такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нофилологик таълим йўналиши талабаларида миллатлараро толерантликни ривожлантиришнинг этнопедагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
рефлексивлик, масъулият ҳисси, мослашувчанлик, ўз-ўзига ишонч, эмпатия каби толерантликнинг кўрсаткичларини когнитив, ҳиссий-эмоционал, хулқ-атворга доир компонентлар билан горизонтал ва вертикал муносабатга киришиш даражаси оптималлигини ҳисобга олиш асосида талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантиришнинг тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлардан 5110900 – Педагогика ва психология бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги 89-03-4446-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантиришга оид фанлараро ва хусусий компетенциялар тизими такомиллаштирилган;
чет тилларни ўқитишда тили ўрганилаётган мамлакат маданияти билан бошқа миллий маданиятлар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш, этнопедагогик материаллар асосида талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантириш алгоритми такомиллаштириш, минтақавий географик материаллар, турли маданият вакилига муносабатни тавсифловчи топшириқлар, машқлар, диалогик муносабат ва коммуникатив хатти-ҳаракатларни ифода этувчи вазиятларни мулоқот маданияти тизими билан ички интеграциясини ҳисобга олишга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170930223. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020 йй.) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги 89-03-4446-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантиришга доир этнопедагогик тавсифдаги ўқув материаллари орқали чет тилларни ўқитиш жараёнлари самарадорлиги оширишига хизмат қилган;
шахслараро мулоқотда миллатлараро толерантликнинг намоён бўлиши, тили ўрганилаётган мамлакат маданияти элементларини таълим олувчилар томонидан мустақил танлаш ва ўзлаштириш бўйича қулай таълимий муҳит барқарорлигини таъминлаш асосида талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантиришнинг этнопедагогик шартларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 561624-EPP-1-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE. “Ўзбекис-тон олий таълими жараёнини модернизациялаш ва халқаролашувини ривожлантириш” (2015-2018 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги 89-03-4446-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда миллатлараро толерантликни ривожлантириш жараёнларига лингвомаданий ёндашувни татбиқ этиш механизмлари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish