Sayt test rejimida ishlamoqda

Мақсудов Улуғбек Қурбоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида халқ оғзаки ижоди воситасида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped762. 
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Сафарова Рохатой Ғайбуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор; Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида халқ оғзаки ижоди воситасида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантириш структураси эмоционал-иродавий, мотивацион, когнитив компонентларнинг ўқув-билиш, ақлий, ахлоқий, эстетик фаолият билан горизонтал ва вертикал алоқаларининг шахсий сифатлар билан ички интеграллашув даражасини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
халқ оғзаки ижодининг бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантиришга доир педагогик имкониятлари (ўзини-ўзи эркин намоён этиш, ўзини-ўзи ривожлантиришга интилиш, маданий меросга қадриятли муносабатнинг намоён бўлиш жараёнлари) барқарорлигини асослаш орқали аниқланган;
ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантириш моделини жорий этиш алгоритми мақсадли, ташкилий-мазмунли, функционал, диагностик-натижали блок таркибий қисмларининг дарс ва дарсдан ташқари фаолиятда қайта алоқага киришувини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик тизими индивидуал, гуруҳий, жамоавий иш шаклларининг ўзини-ўзи бошқариш жараёнига самарали таъсир воситаси сифатида педагогик мулоқот билан идентивлиги ижтимоий перцепциясига (бошқаларни идрок этиш) бевосита боғлиқлигини асослаш орқали такомиллаштирилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошланғич синф ўқувчиларида халқ оғзаки ижоди воситасида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантириш структураси эмоционал-иродавий, мотивацион, когнитив компонентларнинг ўқув-билиш, ақлий, ахлоқий, эстетик фаолият билан горизонтал ва вертикал алоқаларининг шахсий сифатлар билан ички интеграллашув даражасини ҳисобга олишга доир таклифлардан бошланғич таълим Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил 5 августдаги 01/11-02/2-810-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий фаол фуқаро компетенциясини шакллантиришга қўйиладиган талаблар такомиллаштирилган;
халқ оғзаки ижодининг бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантиришга доир педагогик имкониятларини аниқлаш, халқ оғзаки ижоди воситасида бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантириш моделини жорий этиш алгоритмини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170930223. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 августдаги 89-03-2895-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик механизми такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий фаоллик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик тизими индивидуал, гуруҳий, жамоавий иш шаклларининг ўзини-ўзи бошқариш жараёнига самарали таъсир воситаси сифатида педагогик мулоқот билан идентивлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А-1-099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий ҳавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 августдаги 89-03-2895-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш орқали шахсий ахборот хавфсизлиги кўникмаларини таркиб топтириш шакллари такомиллаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish