Алимова Машҳура Тоирхоновнанинг
докторликдиссертацияси ҳимоясиҳақидаэълон
I. Умумиймаълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари (Самарқанд вилояти мисолида)», 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/B2016.3.1718.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нурислом Тухлиев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махкамова Мамлакат Абдукадировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида туризм бозорида реал ва потенциал талабни Гаусс усули билан аниқлаш методикаси ушбу талабга макроҳудудлар ва виза расмиятчилигининг таъсири даражасини баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
туризмга оид статистик ҳисобнинг ёрдамчи ҳисоблар тизимини татбиқ этиш орқали халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
ҳудудий туризм бозорининг яхлит тизим сифатидаги ривожланиши иқтисодий самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ва уни баҳолаш методикаси такомиллаштирилган;
туризм соҳаси субъектларида бошқарув тизими самарадорлигини динамик меъёрлардаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш асосида баҳолаш методикаси такомиллаштирилган;
ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш тенденциялари ҳамда туризм салоҳиятидан янада тўлароқ ва самарали фойдаланишга йўналтирилган соҳани 2017–2020 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Самарқанд вилояти туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм бозорида реал ва потенциал талабни аниқлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар «Ўзбектуризм» МК фаолиятига жорий этилган («Ўзбектуризм» МКнинг 2016 йил 8 ноябрдаги 02-09/1882-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш миллий туристик маҳсулотларга талабни белгиловчи кўрсаткичлар ва таҳлилий-ахборот маълумотлар асосидаги самарали туристик стратегияни ишлаб чиқиш имконини беради;
миллий туризмга оид статистик ҳисобни халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалардан 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 15 ноябрдаги 01/3-10-17/2-428-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш туризм соҳасидаги давлат статистика кузатувларини халқаро стандартларга мос равишда юритиш имконини беради;
ҳудудий туризм бозори ривожланиши иқтисодий самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ва уни баҳолаш методикаси бўйича илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 30-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган «Самарқанд вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш борасида 2016–2017 йилларга мўлжалланган аниқ амалий чора-тадбирлар режаси» мониторинги амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган («Ўзбектуризм» МКнинг 2016 йил 8 ноябрдаги 02-09/1883-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш туризм соҳаси ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш тадбирлари самарадорлигини баҳолаш имконини беради;
туризм соҳаси субъектларида бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш методикаси бўйича илмий натижалар Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган туризм соҳаси субъектлари амалиётида фойдаланилган («Ўзбектуризм» МКнинг 2016 йил 8 ноябрдаги 02-09/1883-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш туризм соҳаси субъектларининг бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш ва фаолият натижалари бўйича рағбатлантириш механизмини шакллантириш имкониятини яратади;
ҳудудий туризм бозорини истиқболда ривожланишининг асосий кўрсаткичларини 2017–2020 йиллар учун прогнозлаштириш ҳамда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида миллий туристик маҳсулотларга талабнинг ўзгариш тенденциялари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар «Ўзбектуризм» МК томонидан ҳудудий маркетинг тадбирлари режасини ишлаб чиқишда асос сифатида қабул қилинган («Ўзбектуризм» МКнинг 2016 йил 8 ноябрдаги 02-09/1884-сон маълумотномаси). Илмий натижалар 2017–2020 йиллар давомида туризм соҳасида режалаштирилган маркетинг чора-тадбирларининг амалга оширилиши миллий туристик маҳсулотларга бўлган хорижий истеъмолчилар сонининг ўртача йиллик 6 фоизга кўпайиши имконини беради;
туризм тизимига оид иқтисодий категорияларнинг илмий-назарий таърифларига оид илмий натижалар ИТД-2-15 «Ўзбекистонда болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини комплекс ривожлантириш муаммолари» мавзусидаги лойиҳада (2012–2014) ва «Толковый словарь терминов в детско-юношеском и молодёжном туризме» номли изоҳли луғатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 9 июлдаги ФТК-0313/427-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш туризм соҳасига оид маъмурий-ҳуқуқий базани бу борада мавжуд халқаро тавсияларга мос равишда такомиллаштириш имконини беради;
ҳудудий туризм бозорида виртуал туристик офисларни яратиш орқали ҳудудий туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ва уларнинг инновацион турларини яратиш бўйича илмий таклифлар «Ўзбектуризм» МКда «Welcome Uzbekistan» порталини ва виртуал турларни яратишда фойдаланилган («Ўзбектуризм» МКнинг 2016 йил 17 февралдаги 02/257-сон маълумотномаси). Илмий таклифлардан фойдаланиш натижасида 2015 йилда туристик ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатилган хорижий туристлар сонининг 1950 кишига кўпайишига, реализация қилинган туристик хизматлар ҳажмининг 1880 млн. сўмга ошиш имконини берган.