Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзажонова Гулчирой Солижоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Anacanthotermes ahngerianus Jacobs тури термитлари айрим функционал кўрсаткичларининг биоритмлари», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/В149.
Илмий раҳбар: Кучкарова Любовь Салижановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Шахмурова Гульнара Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Қурбанов Абдулазиз Шаниёзович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: A. ahngerianus термитларида айрим функционал кўрсаткичлар ва уларнинг биоритмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
А. ahngerianus термитлар яшовчанлиги ва организмидаги асосий пластик ва энергетик моддалар, хусусан оқсиллар, углеводлар, умумий липидлар миқдори фаол ва тиним даврида аниқланган;
термитларда фаол ва тиним даврида газлар (О2 ва СО2) ва энергия алмашинуви аниқланган;
термитларнинг кўрув рецепторлари молекуляр физиологик тадқиқ этилган ва уларнинг кўра олиш қобилиятига эга эканлиги исботланган. 
термитларнинг фототаксис ва ольфактор реакцияларнинг циркадиан биоритмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Anacanthotermes Ahngerianus Jacobs термитлари айрим функционал кўрсаткичларининг биоритмларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Термитлар зарарини олдини олиш ва уларга қарши уйғунлашган кураш тизимига оид тавсиялар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 2.2.32-1334-сон маълумотномаси). Натижада, термитларнинг тарқалиши ва биноларнинг зарарланиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш имконини берган; 
фототрансдукциянинг асоси бўлган родопсин гени нуклеотидлар кетма-кетлиги NCBI (GenBank, АҚШ) халқаро маълумотлар базасига (МК 840977) киритилган (Hohenheim университетининг 2020 йил 17 ноябрдаги маълумотномаси, Германия). Натижада, Ўзбекистон ҳудудида тарқалган A. ahngerianus тури термитлари фоторецепторларидаги родопсин гени ва оқсилининг ўзига хослигини аниқлаш ва секвенс маълумотларидан дунёнинг турли минтақаларидаги илмий марказларда олинган натижаларни таққослаш (родопсин гени ва оқсили) имконини берган; 
термитларнинг физиологик фаол ва тиним даврларида функционал биоритмлари ва яшовчанлигининг ўзига хослигидан ПЗ-20170927149 рақамли «Anacanthotermes авлоди термитларига қарши янги antitermit ем-хураги ва кураш усулларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 28 декабрдаги 4/1255-2976-сон маълумотномаси). Натижада, янги авлоддаги антитермит воситаларни қўллаш орқали термитлар сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish