Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафакулов Муҳаммад Абдувалиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетнинг патогенезида оксидланиш стресси ва уни ўсимликлардан олинган антиоксидант воситалари ёрдамида расолаш», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/В291.
Илмий раҳбар: Саатов Тальат Саатович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Мирхамидова Парида, биология фанлари доктори, профессор; Хайбуллина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабетда оксидланиш стресс жараёни ва уни ўсимликлардан олинган антиоксидантлар ёрдамида расолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эуфорбин-1, эуфорбин-2 ва госситан полифенолларининг антиоксидантлик хусусиятлари ҳамда гипергликемия ҳолатида глюкоза миқдорини пасайтириш хоссаси исботланган;
эуфорбин-1, эуфорбин-2 ва госситан препаратларнинг диабет моделидаги ҳайвонлар ошқозон ости бези β-ҳужайраларидаги ЛПО ҳамда АОҲТ орасидаги мувозанатни тиклаши аниқланган;
экспериментал диабетда липидлар алмашинуви кўрсаткичлари ва полифенолларнинг бу жараёнларга коррекцияловчи таъсири исботланган;
диабет шароитида нейродегенератив касалликларнинг келиб чиқишида кверцетин препарати когнитив функцияларни камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабетнинг патогенезида оксидланиш стресси ва уни ўсимликлардан олинган антиоксидант воситалари ёрдамида расолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
полифенолларнинг антиоксидантлик ва антидиабетик хусусиятлари ПЗ-2017092050 рақамли «Диабетга қарши самарали дори воситаси яратиш» мавзусидаги лойиҳада айрим полифеноллар ва улар ҳосилаларининг биологик таъсирини ойдинлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 30 июлдаги 4/1255-1352-сон маълумотномаси). Натижада, Euphorbiaceae оиласига кирувчи айрим ўсимликлар полифеноллари ва таннинларини антиоксидант фаоллиги аниқлашда ҳамда жигар ва мускул тўқималарида глюкозани гексокиназа/глюкокиназа ферментлари утилизация қилиши имконни берган;
полифенол бирикмаларнинг жигар тўқимаси ҳужайраларига таъсир механизмлари 
ФА-Ф5-Т084 рақамли «Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторларининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш» мавзусидаги лойиҳа доирасида полифеноллар каламуш жигари митохондриясининг дисфункциясига коррекцияловчи таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 30 июлдаги 4/1255-1363-сон маълумотномаси). Натижада, госситан полифеноли диабет моделида mPTP юқори ўтказувчанлигини ингибирлаши ва ион транспорт тизимлари бузилишларини коррекция қилиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish