Sayt test rejimida ishlamoqda

Тлеуниязова Гулмира Байниязовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги қорақалпоқ лирикасида композицион изланишлар (1990-2010 йиллар)», 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil44.
Илмий раҳбар: Оразымбетов Қууанышбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc/PhD.03/30.12.2019.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор; Палымбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий композиция борасидаги муайян илмий-назарий қарашларни умумлаштириш асосида ҳозирги қорақалпоқ лирикасидаги композицион изланишларни аниқлаш ва тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий композициянинг лирик асарларда такомиллашуви,бошқа адабий тур асарлар композицияси билан типологияси, лирик композициянинг ички бирликлари, поэтик қонуниятлари аниқланган; 
лирик асарларда образлар системаси, мотивлар, макон ва замон, конфликт ва сўз типларининг композиция сатҳидаги хоссалари ушбу турнинг специфик хусусиятлари нуқтаи назаридан илмий асосланган;
мазмунни поэтик ифодалашнинг анъанавий ва уч қисмли тузилиши  ҳамда шеърнинг ташқи композициясининг шаклланиш хусусиятлари ёритилган;
қорақалпоқ шоирларининг лирик асар композициясида такрор, ёнма-ён қўйиш,  қарама-қарши қўйиш, кучайтиш, монтаж усулларини ва очиқ, халқали, занжирли, бурама, амебей, ойнабанд типларини қўлланиш маҳорати очиб берилган ҳамда муаллиф ижодий индивидуаллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳозирги қорақалпоқ лирикасидаги композицион изланишлар тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида: 
лирик асар композициясининг спецификаси, хусусан, образлар системаси, банд тизими, қофия, сарлавҳа бўйича тавсиялардан  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини  тадқиқ қилиш» (2012-2016) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 1 декабрдаги 259/1-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги қорақалпоқ лирикасининг композицион хусусиятларини ўрганиш бўйича диссертациядаги назарий хулосалар ва амалий тавсиялар унда асосий манба сифатида қўлланилган;
қорақалпоқ шоирларининг бадиий композицион шаклларини қўллашга доир илмий-назарий хулосалари шоир услуби бўйича олинган тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган М. 1-12 рақамли «XX аср қорақалпоқ шеърияти антологиясини мустақиллик мафкураси нуқтаи назаридан нашрга тайёрлаш (2 жилд)» (2012-2013) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 1 декабрдаги 260/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақолпоқ лирикасини мустақиллик мафкураси нуқтаи назаридан ўрганишда диссертация материаллари муҳим асос бўлган;
лирик асар композициясини танлашдаги муаллиф индивидуаллиги, жанрлар композицияси ва поэтик хусусиятларига оид илмий-назарий қарашлардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Қайырлы таң», «Әдебий портрет» эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпониясининг 2020 йил 16 октябрдаги 01-02/197 сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар кенг халқ оммасининг бадиий адабиётга қизиқишини янада кучайтириш ҳамда китобхонлик маданиятини ўстиришга хизмат қилган; 
қорақалпоқ шоирларининг лирик асар композициясини қуришдаги изланишлари, шеър сарлавҳаси поэтикаси ва унинг бадиий яхлитликдаги аҳамияти масалалари Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорлар семинарларида маъруза сифатида жорийланган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 17 августдаги 54 сон маълумотномаси). Натижада ёш шоирларнинг  лирик асар композициясини қуришдаги бадиий  маҳорати такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish