Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекниязов Байрамбай Сапарбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантириш (Қорақалпоғистон мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2020.1.PhD/Ped1246.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Турганов Бахыт Қурбанбаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантиришнинг педагогик жараёнлари моддий ва маданий мероснинг шахс интеллектуал, эмоционал ва мотивацион ривожланиш соҳаларига таъсирининг интенсивлик даражаси барқарорлигини тарихий препедевтика билан бевосита алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантириш жараёни тузилмаси ички ва ташқи интегративлик асосида фанлараро алоқадорликни таъминлаш, модулли-структур ёндашув билан халқчиллик тамойилининг қайта алоқага киришиш даражасининг субъектив таъсирчанлигини кенгайтириш асосида аниқлаштирилган;
синфдан ташқари машғулотлар жараёнида тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатлари расм устида суҳбат, виртуал экскурсия, мозийга саёҳат методларини жамоавий ижодий ишни ташкил этиш жараёнига интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
виртуал таълим муҳити шароитида тарихий-маданий меросдан фойдаланишнинг алгоритмик босқичлари ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини танишув, тушуниш, анализ, синтез ва баҳолаш даражаларига устуворлик бериш асосида кенгайтириш, давр билан диалогга киришишга доир медиатадбирларни шахсий тажриба билан интернал интериоризацияси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантириш бўйича илмий натижалар асосида:
тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантиришнинг педагогик жараёнлари моҳиятини очиб бериш, моддий ва маданий мероснинг шахс интеллектуал, эмоционал ва мотивацион ривожланиш соҳаларига таъсирининг интенсивлик даражаси барқарорлигини препедевтик педагогика билан бевосита алоқадорлигини ҳисобга олишга доир таклифлардан 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 5 октябрдаги 2-02/1165-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ миллий маданиятини ўқувчи-ёшларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантириш жараёни тузилмасини аниқлаштириш, модулли-структур ёндашув билан халқчиллик тамойилининг қайта алоқага киришиш даражасининг субъектив таъсирчанлигини кенгайтириш, синфдан ташқари машғулотлар жараёнида тарихий-маданий мерос воситасида ўқувчиларнинг маънавий маданиятини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А1-ХТ-0-92997. «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар ўйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» (2012-2014 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 октябрдаги 89-03-3707-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда тарихий-маданий меросга аксиологик муносабатни таркиб топтириш самарадорлигини оширишга эришилган;
виртуал таълим муҳити шароитида тарихий-маданий меросдан фойдаланишнинг алгоритмик босқичларини аниқлаштириш, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини танишув, тушуниш, анализ, синтез ва баҳолаш даражаларига устуворлик бериш асосида кенгайтириш, давр билан диалогга киришишга доир медиатадбирларни шахсий тажриба билан интернал интериоризацияси барқарорлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан «Қорақалпоғистон тарихи» фани бўйича малака талаблари ва ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 5 октябрдаги 01-01/2-2678-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг қорақалпоқ тарихий-маданий меросини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish