Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзметова Муҳаббат Шакировнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим 5-7 синф ўқувчиларига инглиз тилини ўқитишда компетенцияларни ривожлантириш технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped643.
Илмий раҳбар: Хашимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019. Fil.01.10.  
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Саматова Барнохон Равшанхановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  умумий ўрта таълим 5-7 синф ўқувчиларига инглиз тилини ўқитишда лингвистик ва социолингвистик компетенцияларни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсия ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори синф ўқувчиларининг лингвистик компетенциясини  ривожлантиришга қаратилган методик таъминот A2 ва А2+ даража учун таълим мазмунида қайд этилган (кундалик ва ижтимоий ҳаёт, таълим ва маданиятга оид) мавзулар контентига – TBL (Task Based Learning) га асосланган  аудиовизуал ва аудиолингуал ўқитиш шаклларини киритиш  орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларга инглиз тилини мураккаб ўқитишга қаратилган мультимедиал ўқув ресурс манбалари “C sharp” дастурлаш тилига оид императив, декларатив, функционал ва объектга йўналтирилган аутентик материаллар узлуксизлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг социолингвистик компетенциясини ривожлантиришда тилнинг номинатив, коммуникатив, кумулятив функциясидан синхрон фойдаланишнинг самарали механизми (New Fly High 5, Teens’ English 6/7 дарсликлари доирасида)  коммуникант ва когнизант шахсини шакллантиришга қаратилган интегратив усуллар асосида далилланган; 
инглиз ва ўзбек лисоний олам тасвирини ифодаловчи ижтимоий-маданий стереотипларга оид асосий нутқий меъёрларни тушуниш кўникмалари ўқиш ва тинглаб тушунишга  оид pre-, while-, post- машқ турларини ажратиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим 5-7 синф ўқувчиларига инглиз тилини ўқитишда компетенцияларни ривожлантириш технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўқувчиларнинг лингвистик (нутқий, тил) ҳамда социолингвистик  компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган илмий асосланган назариялардан ПЗ-2014-0910185149 – рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4297-cон маълумотномаси).  Натижада, умумий ўрта таълим она тили ва адабиёт фанлари мисолида компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартлари  ва ўқув дастурлари лойиҳаларини тажриба-синовдан ўтказиш жараёни учун назарий, умумлаштирилган ва методик материаллар тайёрлашга хизмат қилган; 
5-7 синфларда инглиз тилини ўқитишда компетенцияларни ривожлантиришга асос бўлган лингвистик, психологик, методик принциплардан ҳамда 5-6 синфларда инглиз тилини коммуникатив тарзда ўрганишга/ўқитишга ёрдамчи (Communicative English) “С sharp” мультимедиал ўқув ресурсдан ХТИ–2015-1 “Бошланғич синфларда чет тилларни ўқитишни самарали методикаларини яратиш ва жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида монография чоп қилишда ҳамда мультимедиал ўқув ресурс яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4297-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчилари идрокида ва тафаккурида ўзлаштириши қийин бўлган “Kids’ English” дарслик  ўқув материалларини эгаллашда келиб чиққан интерференцион қийинчиликларни бартараф қилишга эришилган; 
ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда лингвистик, социолингвистик компетенцияларни ривожлантириш методикаси Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги Хоразм вилояти,  Жиззах вилояти, Тошкент шаҳар умумий ўрта таълим мактаблари инглиз тили ўқитиш амалиётига татбиқ қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 январдаги 89-03-125-сон маълумотномаси). Натижада, 5-7 синф ўқувчиларига инглиз тилини ўқитишда коммуникатив компетенция негизида лингвистик ҳамда социолингвистик компетенцияларни ривожлантириш жараёни самарадорлиги ошган.  Шунингдек, инглиз тилини замонавий талаблар асосида ўқитиш тизими услубий қўлланма ва мультимедиал ўқув ресурс манбалари билан бойитилган;
инглиз тилини тез ва осон ўргатишга мўжалланган интерфаол усулларни қўллашга доир амалий натижаларни акс эттирувчи ўқув материалларидан, «O`zbekiston» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Таълим ва тараққиёт», «Адабий жараён» номли эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси  2020 йил 30 сентябрдаги 04-25-836-сон маълумотномаси). Натижада, 5-7 синфларда инглиз тилини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг лингвистик ҳамда социолингвистик компетенцияларни ривожлантириш методикаси оммалаштиришга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish