Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Гулсанам Аширбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий таржимада болалар ва ўсмирлар руҳиятининг қайта яратилиши (французча-ўзбекча ва ўзбекча-французча таржималар асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.РhD/Fil313.
Илмий раҳбар: Эрматов Баходир Содиқович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Носиров Абдурахим Абдимуталипович, филология фанлари доктори ва  Ирискулов Мухаммадаббос Турсунович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва француз адабиётида болаликнинг бадиий дунёси қандай талқин этилиши ҳамда француз адабиётидан ўзбек тилига, ўзбек адабиётидан француз тилига таржима қилинган асарларда болалар ва ўсмирлар руҳиятининг қайта яратилишини тадқиқ қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий асарлар таржимасида болалар ва ўсмирлар руҳиятини қайта яратиш концепцияси уларнинг ёш категорияларини Ғарб ва Шарқ контекстида тарбиявий-маънавий ва педагогик-психологик омилларга кўра категориалаштириш орқали асосланган;
ўзбек ва француз болалар эртакларининг бевосита ва билвосита таржимасида соддалаштириш, қисқартириш ва миллийлаштириш ёхуд вақт ва замон контекстига мослаштириб таржима қилишда адаптация усулининг устуворлиги  далилланган;
француз ва ўзбек адибларининг воқеликни бадиий акс эттириш маҳоратининг болалар ва ўсмирлар тарбияси, миллий менталитети ва онги шаклланишига ижобий таъсири бадиий образ ва образлилик, дунёқараш ва бадиий ижод, бадиий асарни қабул қилиш каби умумэстетик муаммолар негизида исботланган;
бевосита ва билвосита таржималарда маълум бир тор этник гуруҳга хос олам, урф-одатлар, қадриятларни сақлаш ва қайта яратиш – болалар ва ўсмирлар руҳияти эндемияси феномени муаллиф-қаҳрамон-таржимон триадаси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бадиий таржимада болалар ва ўсмирлар руҳиятининг қайта яратилиши (французча-ўзбекча ва ўзбекча-французча таржималар мисолида) га оид илмий натижалар асосида:
чет эл ва ўзбек болалар адабиёти таржима вариантлари ва аслият ўртасидаги фарқ ва ўхшашлик уларнинг таржима жараёнидаги мазмунига таъсири миллий руҳнинг адевкат берилиши ва улар орқали болалар руҳиятини очиб бериш таржиманинг компетент ёндашув усулига оид материалларидан ЁА-1-06 рақамли «Профессионал таржимонларни тайёрлашда сифат назоратини ташкиллаштиришга компетент ёндашув» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 апрелдаги 87-03-1428 рақамли маълумотномаси). Натижада, сўзларнинг луғавий маъноси билан таржимадаги маъноси ва уларнинг болалар дунёқарашида қайта акс этишини таҳлил қилиш орқали аниқ баҳолашга хизмат қилган; 
болалар адабиётининг ўзбекча таржимаси ва аслият ўртасидаги фарқ ва ўхшашликларни ўрганиш, аслият ва таржима мутаносиблигини таъминлаш асосида таржимага оид тайёрланган дидактик материаллар ва ишланмалар асосида 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (роман-герман филологияси)нинг талабалари учун тавсия этилган «Les contes de Perraut» (рўйхатга олиш рақами 603-263) номли ўқув қўлланмаси жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 03 апрелдаги 89-03-1236 рақамли маълумотномаси), ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бадиий таржима ва халқаро алоқалар бўлимида Ш.Перронинг «Қизил қалпоқча» – «Le Petit Chaperon rouge» эртаги А.Акбар ва Ш.Миноваровлар томонидан қилинган таржималари «Халқаро адабий алоқалар» мавзуси бўйича назарий ишланмалар тайёрлашда фойдалаинилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 18 декабрдаги 01-03-07/1497-сон маълумотномаси). Натижада, илмий натижаларнинг татбиқи аслият ва таржима мутаносиблигини таъминлашга имкон берган;
болалар ва ўсмирлар руҳияти эндемияси – маълум бир тор доира, этник гуруҳгагина хос бўлган олам, урф-одат ва қадриятларни таржима қилиш қийинчиликлари ва таржимани таржимашуносликнинг сўнгги ютуқлари – адаптация йўли билан амалга ошириш усули, сабаблари ва омиллариматериалларидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси илмий тадқиқотлари назарий ва амалий асосларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 декабрдаги 05-22/9207-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда фаолият юритаётган гидлар, таълим соҳасидаги таржимашунослар учун дидактик материаллар, амалий ва назарий ишланмалар ишлаб чиқишда қўлланилган.
француз ва ўзбек адиблари томонидан воқеликнинг болаларча тасвирланиши, дунёнинг болаларча бадиий тасвирида муаллиф ва қаҳрамон муносабатлари юқори ўринда туришига оид чоғиштирма таҳлил материалларидан 2017 йил Франциянинг Сержи-Понтуаз университетида «Сарҳадлар ва ҳаракатлар: Европа болалар адабиёти XXI асрда» мавзусидаги икки йиллик симпозиум учун назарий ва амалий материаллар ишлаб чиқишда ҳамда  бадиий таржимада болалар ва ўсмирлар руҳиятининг қайта яратилишига оид натижаларидан Франциянинг Версаль академияси Сержи-Понтуаз университети ММТ – Муассаса, Мутация, Таълим  илмий лабораторияси илмий тадқиқот назарий асосларини яратишда фойдаланилган (Сержи-Понтуаз университети «Болалар адабиёти бўйича магистратура» бўлимининг 2017 йил  9 июндаги маълумотномаси). Натижада симпозиум  материаллари илмий-назарий жиҳатдан бойитилган;
диссертациянинг таржимада болалар ва ўсмирлар руҳиятини сақлаш ва қайта яратиш концепциясига оид материалларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телеканалининг «Тилга эътибор», «Ассалом, Ўзбекистон!» кўрсатувларини тайёрлаб эфирга узатилишида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телеканали Давлат унитар корхонасининг 2019 йил 12 декабрдаги 02-15-2638-сон маълумотномаси). Натижада тил ва таржима бўйича тайёрланган кўрсатувларнинг  бадиий-оммавий самарадорлиги ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish