Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураманов Хамид Худайбергеновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда демографик жараёнларни тартибга солишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш», 23.00.05 – Миллий хавфсизликнинг тизимли таҳлили ва истиқболини белгилаш муаммолари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Iqt266. 
Илмий маслаҳатчи: Зоҳидов Азаматжон Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, Dsc.30.08.2019.Ss.89.01.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баҳодиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Каримова Дилдора Мирсабитовна, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда демографик жараёнларни тартибга солишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий хавфсизлик даражасини баҳолаш услубиёти аҳолининг такрор ҳосил бўлиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда “демографик салоҳият” индексини жорий этиш асосида такомиллаштирилган; 
демографик индикаторларнинг чегаравий қийматларини аниқлаш асосида меъёрдан оғишнинг интеграл кўрсаткичи қийматини юқори ва ўртача таҳдидлар ҳамда барқарорлик зоналарига ажратиш таклиф этилган;
демографик вазиятни мониторинг қилиш алгоритми иқтисодий хавфсизлик даражасини аниқлаш ва прогнозлаштиришнинг ягона тизимини шакллантириш орқали манзилли стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикасининг демография соҳасидаги миллий манфаатларини тизимлаштириш орқали уларга бўлган потенциал ва реал таҳдидларни бартараф этишнинг таъсирчан механизми асосланган;
инсон капиталини ривожлантириш, фан сиғими юқори тармоқларда янги иш ўринларини ташкил этиш ва меҳнат бозорида мобилликни ошириш орқали «демографик дивиденд» олиш асосида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш асосланган;
Ўзбекистонда демографик ривожланишнинг истиқбол кўрсаткичлари асосида иқтисодий хавфсизликка таҳдидларнинг 2021-2030 йилларга мўлжалланган прогноз парамертлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда демографик жараёнларни тартибга солишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида: 
иқтисодий хавфсизлик даражасини баҳолашнинг демографик салоҳият индекси “Асосий демографик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича услубий низом”нинг 4-бандини ишлаб чиқишда (Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 7 октябрдаги 01/4-04-18/2-229-сон маълумотномаси) ҳамда вазирликнинг “Меҳнат бозори, демография ва миграция жараёнларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш” ва “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни мувофиқлаштириш” бошқармалари амалиётида фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 13-01/16-1078-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф демографик кўрсаткичларни шакллантиришнинг мавжуд методикасини такомиллаштириш, иқтисодий хавфсизлик тизимидаги индикаторларнинг чегаравий қийматлари асосида демографик вазиятга баҳо бериш ҳамда ҳудудлар иқтисодий хавфсизлигини “юқори”, “нормал”, “паст”, “инқироз” ва “критик” даражаларга ажратиш имконини берди;
демографик индикаторларнинг чегаравий қийматдан оғишининг интеграл кўрсаткичи қийматини юқори ва ўртача таҳдидлар ҳамда барқарорлик зоналарига ажратиш таклифи Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг “Меҳнат бозори, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари” бўлими ва “Меҳнат ресурслари ва демографик кўрсаткичлар истиқболларини белгилаш” лабораторияси амалиётида фойдаланиш (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 29  сентябрдаги 01/00-04/07-8274-сон маълумотномаси) ҳамда Давлат статистика ишлари дастури доирасида қўмита томонидан шакллантириладиган “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати” тўғрисидаги чораклик ва йиллик нашрларини қўшимча статистик маълумотлар билан таъминлаш (Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 7 октябрдаги 01/4-04-18/2-229-сон маълумотномаси) учун қабул қилинган. Таклиф этилган услуб иқтисодий хавфсизлик тизимидаги демографик индикаторларни чуқур статистик қилиш таҳлил қилиш имкониятларини кенгайтирди;
иқтисодий хавфсизлик даражасини аниқлаш, тизимли таҳлил қилиш, прогнозлаштиришнинг ягона тизимини шакллантириш ҳамда шу асосда манзилли стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш имконини берувчи демографик вазиятни мониторинг қилиш алгоритми “Демографик вазиятни мониторинг қилиш ва прогнозлаштириш” номли услубий қўлланмада ўз ифодасини топган ва ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг 2020 йил 17 декабрдаги 28/7121ОТ-сон маълумотномаси). Таклиф этилган алгоритм демографик жараёнлардаги иқтисодий таҳдидларни тизимли таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш имконини берди;
Ўзбекистон Республикасининг демография соҳасидаги миллий манфаатлари ҳамда уларга бўлган потенциал ва реал таҳдидлар вазирлик томонидан “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича узоқ муддатли миллий стратегия”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 01/00-04/07-8274-сон маълумотномаси). Демография соҳасидаги миллий манфаатларга бўлган таҳдидларни белгиланганлиги мазкур таҳдидларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий таъсирни камайтириш билан боғлиқ тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишда асос бўлган;  
инсон капиталини ривожлантириш, фан сиғими юқори тармоқларда янги иш ўринларини ташкил этиш ва меҳнат бозорида мобилликни ошириш орқали «демографик дивиденд» олиш таклифи ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 13-01/16-1078-сон маълумотномаси) ва аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 01/00-04/07-8274-сон маълумотномаси), “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ишлаб чиқишга оид таклифларда фойдаланилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2020 йил 4 ноябрдаги 1273/20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишнинг илмий асосланганлик даражасини оширган;
Ўзбекистонда демографик ривожланишнинг истиқбол кўрсаткичлари асосида иқтисодий хавфсизликка таҳдидларнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган прогноз парамертлари “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича узоқ муддатли миллий стратегия”ни (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 01/00-04/07-8274-сон маълумотномаси) ва “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш Концепцияси” лойиҳасини (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 13-01/16-1078-сон маълумотномаси) ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу прогноз кўрсаткичлари меҳнат ресурслари таркибини янада такомиллаштириш, ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда келгусида яратиладиган иш ўринларини кутиладиган демографик босимга мутаносиб ҳолда ташкил этиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish