Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Махаматнасир Уктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда инновацион-инвестицион фаолиятни такомиллаштириш», 23.00.05 - “Миллий хавфсизлик муаммоларини тизимли таҳлили ва прогнозлаштириш” (иқтисодиёт фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4. PhD/Iqt1562.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, DSc.30.08.2019.Ss.89.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирхаётов Мирвохид Мирзохид ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашда инновацион-инвестицион фаолиятни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий тадқиқот лойиҳаси ҳаётий циклининг турли даврларида юзага келиши мумкин бўлган “манфаатлар тўқнашуви”нинг иқтисодий хавфсизликка таъсирини аниқлаш ва бартараф этишнинг кўп босқичли таомили таклиф этилган;
иқтисодий хавфсизликни таъминлашда инновацион фаолият молиявий манбалари таркибини диверсификациялаш, бюджетдан ташқари ҳамда ҳомийлик маблағларини жалб этишнинг “рағбатлантирувчи муҳити”ни шакллантириш орқали мақбуллаштириш асосланган;
инновацион лойиҳаларни танлаб олишдаги табақалаштирилган молиялаштириш мезонларини ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда қўллашнинг турли рисклар ҳамда  иқтисодий хавфсизликка таъсирини минималлаштириш асосланган;
инновацион-инвестицион хавфсизликни таъминлашнинг чегаравий қийматларини аниқлаш асосида 2030 йилга қадар инновацион тавсифдаги инвестициялашнинг оптимал қийматлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий хавфсизликни таъминлашда инновацион-инвестицион фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
илмий тадқиқот лойиҳаси ҳаётий циклининг турли даврларида юзага келиши мумкин бўлган “манфаатлар тўқнашуви”нинг иқтисодий хавфсизликка таъсирини аниқлаш ва бартараф этишнинг кўп босқичли таомилини қўллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2020 йил 9 ноябрдаги 11/2-3157-сон маълумотномаси). Мазкур механизмнинг амалиётга жорий қилиниши илмий тадқиқот лойиҳаларини давлат томонидан молиялаштириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилган;
иқтисодий хавфсизликни таъминлашда инновацион фаолият молиявий манбалари таркибини диверсификациялаш, бюджетдан ташқари ҳамда ҳомийлик маблағларини жалб этишнинг “рағбатлантирувчи муҳити”ни шакллантириш орқали мақбуллаштириш таклифидан “Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо ва интеграцион ҳамкорлик стратегияси” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 05-26-11945-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш, илмий тадқиқотларни фан хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда молиялаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг инновацион маҳсулотларга қизиқишини ошириш имконияти яратилган;
инновацион лойиҳаларни танлаб олишдаги табақалаштирилган молиялаштириш мезонларини ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда қўллашнинг турли рисклар ҳамда  иқтисодий хавфсизликка таъсирини минималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 5-иловаси “2020-2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 05-26-11945-сон ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 15 сентябрдаги 04-55/3447-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида бюджетдан молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаб олиш жараёнлари такомиллаштирилган;
миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг инновацион ва юқори технологик йўлидан боришда мамлакат рақобат устунлигини тўғри сафарбар этиш, инновацион маҳсулотлар ҳажмини кенгайтиришга инвестицияларни йўналтириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2020 йил 9 ноябрдаги 11/2-3157-сон маълумотномаси). Рақобат устунлигини инновациялар билан уйғунлаштириш натижасида жаҳон бозорида миллий товар ва хизматларнинг харидоргир бўлишига, импортнинг ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига замин ҳозирланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish