Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамов Хабибуло Аблокуловичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда шохли моллар бруцеллёзининг эпизоотологияси, замонавий олдини олиш ва қарши курашиш чоралари», 16.00.03–Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /ветеринария фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.V.23.

Илмий маслаҳатчи: Салимов Хайит Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/V.25.01.

Расмий оппонентлар: Муртазин Булат Файзирахманович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Вафакулов Садилло, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ряснянский Игорь Викторович, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шохли моллар бруцеллёзининг эпизоотологиясини таҳлили, шунингдек унинг замонавий диагностикаси ва олдини олиш услублари асосида бартараф қилиш учун адекват чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор бруцеллёз бўйича эпизоотик ҳолат ретроспектив таҳлил қилинган, дала тадқиқотлари натижалари билан солиштирилган, ажратилган штаммлар ПЗРда типизация қилинган ва шохли моллар бруцеллёзининг эпизоотик ҳолати аниқланган;

бруцеллёзнинг S, R, SR ва RS турларига қарши дунёда аналоглари бўлмаган поливалентли қон зардобнинг биринчи миллий стандарти яратилган;

ҳайвонларнинг натив қонидан (гемокультура) бруцеллаларни ажратиб олиш услуби ишлаб чиқилган;

ингичка икки учли игналар ва вакуумли пробиркалар ёрдамида ҳайвонлардан қон намуналарини олишнинг ёпиқ тизими ишлаб чиқилган;

сутда ҳалқа реакцияси учун рангли бруцеллёз антигени билан сут берувчи туялар бруцеллёзининг диагностикаси услуби яратилган;

бруцеллёзга қарши махсус қон зардобни тайёрлашда сунъий ҳомиладор организм моделини яратиш услуби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ҳайвонлар бруцеллёзининг олдини олиш, қарши кураш ва янги замонавий диагностикаси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

«Ҳайвонлар бруцеллёз касаллигининг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар тизими» мавзусидаги тавсиянома ишлаб чиқилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2016 йил 29 ноябрдаги №48/3-1764-сон маълумотномаси). Мазкур ҳужжат янги илмий ишланмалар ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда ҳайвонлар бруцеллёзига қарши самарали курашиш имконини беради;

«Ҳайвонларнинг бруцеллёз касаллигини аниқлашда қўлланиладиган пластинкали агглютинация реакцияси (ПАР) учун рангли бруцеллёз антигенини тайёрлаш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома» ишлаб чиқилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2016 йил 29 ноябрдаги №48/3-1764-сон маълумотномаси);

«Ҳайвонларнинг бруцеллёз касаллигини аниқлашда қўлланиладиган пластинкали агглютинация реакцияси (ПАР) учун рангли бруцеллёз антигенини қўллаш бўйича қўлланма» ишлаб чиқилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2016 йил 29 ноябрдаги №48/3-1764-сон маълумотномаси);

«Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликларини диагностика қилишда иммуноферментли таҳлилни қўллаш бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2016 йил 29 ноябрдаги №48/3-1764-сон маълумотномаси).

Республиканинг Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари ветеринария лабораторияларида бруцеллаларнинг S, R, SR ва RS турларига қарши ишлаб чиқилган поливалентли қон зардобидан фойдаланиш, турли иқлим ва географик ҳудудларда сутда ҳалқа реакцияси учун рангли бруцеллёз антигени билан сут берувчи туялар бруцеллёзининг диагностика услуби, Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари чорва фермаларида вакуумли пробиркалар ёрдамида қон олишнинг янги усули жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 7 декабрдаги 02/12-1268-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида яратилган поливалентли бруцеллёзга қарши қон зардоби – миллий стандарт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ажратиладиган бруцеллаларнинг барча асосий уч турини (B.abortus, B.melitensis, B.suis) аниқлаши, вакуумли пробиркалар ёрдамида қон олишнинг янги усули сутнинг 4,22 фоиз йўқотилишининг олдини олиши ва кўриладиган иқтисодий зарарни ҳар йили22 млр. сўмгача пасайтириши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish