Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Искандар Бахтинуровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банки капиталлашувига корпоратив бошқарув таъсирини ошириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1368.
Илмий раҳбар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Пўлатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тожиев Рахматилла Рахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банки капиталлашувига корпоратив бошқарув таъсирини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банкнинг соф капиталига  қимматли қоғозлар бозорининг омилли таъсири асосида тижорат банкининг бозор қийматини бошқариш тизими  илмий асосланган;
банк тизимида корпоратив секторни чуқурлаштириш ва тижорат банкларини трансформация қилишда давлат активларини хусусийлаштиришнинг босқичли режаси таклиф этилган; 
Ўзбекистон тижорат банкларини жаҳон капитал бозорларига чиқаришнинг босқичли такомиллаштирилган алгоритми таклиф қилинган; 
тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаоллигини оширишда ички IPO ўтказиш орқали самарали корпоратив бошқарувни шакллантириш йўналишлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банки капиталлашувига корпоратив бошқарув таъсирини ошириш бўйича олинган илмий натижаларига асосан:
банкнинг соф капиталига қимматли қоғозлар бозорининг омилли таъсири асосида тижорат банкининг бозор қийматини бошқариш тизимини жорий қилиш таклифи тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш бўйича режани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бўйича Бош бошқармасининг 2020 йил 7 июлдаги 06-30-01/66-сон ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 12 августдаги 02-02/06-968-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ еврооблигациялари юқори котировкаси (номиналнинг 103-105%) бўйича Грэм ва Шарп коэффициентлари ҳамда бенчмаркинг асосида ҳисоб-китоб қилиш усуллари қўлланилиши оқибатида фоизлар тўлови бўйича 12 млн. АҚШ. долл. маблағларнинг тежалишига эришилган. 
банк тизимида корпоратив секторни чуқурлаштириш ва тижорат банкларини трансформация қилишда давлат активларини хусусийлаштиришнинг босқичли режаси тижорат банкларини капиталлашувининг амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бўйича Бош бошқармасининг 2020 йил 7 июлдаги 06-30-01/66-сон ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2020 йил 12 августдаги 02-02/06-968-сон маълумотномалари). Натижада. рақамли банкка трансформация қилиш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий қилиниб, АКБ «Ҳамкорбанк» томонидан қўшимча эмиссия қилинган 15 млн. АҚШ. долл. қийматидаги акцияларни хорижий инвесторларга сотишга эришилган. 
жорий активларни самарали бошқариш, оптимал миқдорини аниқлаш, комплекс таҳлил қилиш бўйича таклифи тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш бўйича режани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бўйича Бош бошқармасининг 2020 йил 7 июлдаги 06-30-01/66-сон ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2020 йил 12 августдаги 02-02/06-968-сон маълумотномалари). Натижада, еврооблигациялар бенчмаркинг асосида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «ЎзР ТИФ Миллий банки» АЖ ва «Ipoteka bank» АТБларнинг хар бири томонидан  300 млн. АҚШ. долл. қийматидаги еврооблигацияларни жаҳон фонд бозорларида жойлаштирилишига эришилган. 
тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаоллигини оширишда ички IPO ўтказиш орқали самарали корпоратив бошқарувни шакллантириш йўналишлари бўйича таклифидан капитал бозорини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб читқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2020 йил 12 августдаги 02-02/06-968 сон ва «Равнакбанк» ХАТБ 2020 йил 7 июлдаги ШП.01-972-сон маълумотномалари). Натижада, корпоратив бошқарув механизмларини татбиқ этилиши ҳисобига «Равнакбанк» ХАТБ инвестицион жозибадорлиги ошиши туфайли банк қўшимча чиқарилган 70 млрд. сўмлик акцияларини сотишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish