Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаҳҳоров Отабек Сиддиқовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш (Бухоро ва Навоий вилоятлари мисолида)”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти, 08.00.13-Менежмент (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Iqt200.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.03/30.12.2019.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа олий таълим муассасаларида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг услубий жиҳатлари ҳамда бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг стратегик бошқаруви таълим хизматлари ва меҳнат бозоридаги таълим муассасасининг бозор субъекти сифатидаги ҳамда фаолият маҳсулоти қийматларини яратишга йўналтирилган ҳамкорлик муносабатларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган; 
рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш олий таълим бозорида рақобат муҳити, рақобат мавқеи, таълим хизматлари рақобатбардошлиги ва битирувчилар рақобатбардошлигини ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида мақсадли барқарор рақобатли устунликни  қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш стратегияси маркетинг тизими элементларини доимий қайта кўриб чиқишга интилишда намоён бўладиган бозор позициясини киритиш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми олий таълим миқёсидаги умумий ҳамда ҳар бир кадр фаолияти кесимидаги индивидуал-аниқлаштирилган даражаларда табақалаштирилган стратегик режалаштириш асосида такомиллаштирган; 
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлиги ҳамда ишга жойлашиш сонининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг бошқарув механизмини такомиллашти-риш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
олий таълим муассасаларида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг стратегик бошқарув услуби таълим хизматлари ва меҳнат бозоридаги узоқ муддатли, ўзаро манфаатли ҳамда қиймат яратишга йўналтирилган ҳамкорлик муносабатларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 84-02/1367-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида олий таълим муассасаларида рақобарбардош кадрлар тайёрлашнинг интеграл баҳолаш услуби такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида олий таълим бозорида рақобат муҳити, рақобат мавқеи, таълим хизматлари рақобатбардошлиги ва битирувчилар рақобатбардошлигини таъминлайдиган мезонлар таснифини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сон “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 84-02/1367-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликлар натижасида ОТМларнинг самарадорлик кўрсаткичларини  баҳолаш тизимини ўқув жараёнларининг сифатини ошириш билан боғлиқ ҳолда такомиллаштириш, улар асосида рақобатбардошлик даражасини аниқлаш ва унинг динамикасини таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини  таъминлаш услуби  ҳар бир таълим муассасаси фаолиятини қиёсий таққослаш, самарадорлигини баҳолаш, рақобатбардош устунликларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳисобига такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори, Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 979-сон “Илмий ва илмий-техник фаолиятнинг истиқболли ютуқларини жорий қилишнинг самарали механизмларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йилнинг 18 августдаги 03-10/3091/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш, илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш имкониятлари ҳамда  рақобатбардошлигини бошқариш ва унинг самарадорлигини баҳолаш имкониятлари кенгайган; 
олий таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми олий таълим миқёсидаги умумий ҳамда ҳар бир кадр фаолияти кесимидаги индивидуал-аниқлаштирилган даражаларда табақалаштирилган стратегик режалаштириш асосида такомиллаштириш таклифи 5230200 - “Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Менежмент” фани бўйича дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 декабрдаги 1186-сон буйруғи билан тасдиқланган  рўйхатга олиш рақами 1186-125 гувоҳнома). Бунинг натижасида минтақавий таълим бозорида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини баҳоловчи услубий ёндашувлари, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг бошқарув самарадорлигини таҳлил қилиш ва унинг даражасидаги ўзгариш динамикасини комплекс баҳолаш назарияси яратилган ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлиги ҳамда ишга жойлашиш сонининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ҳамда кўп мезонли баҳолаш услубиётидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароринин ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йилнинг 18 августдаги 03-10/3091/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида олий таълим муассасаларининг бошқарув  қарорларини қабул қилиш, рақобат муҳитини кучайишини ва стратегик бошқарув механизми ва самарадорлигини миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаш имкониятларини кенгайтирган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish