Sayt test rejimida ishlamoqda

Салаходжаев Рауфхон Фарходхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигида табиий иқлим ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишда инсон ва ижтимоий капиталнинг роли», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Илмий раҳбари: Умурзаков Ўктам Пардаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механициялаш муҳандислари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Рустамова Ирода Бахрамжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори; Таджиев Абдисаме, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий ва инсон капитали омилларининг табиий-иқлим ўзгаришига таъсирини баҳолаш асосида қишлоқ хўжалигида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва экотизимлар барқарорлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ижтимоий капитал (“сабрлилик”, “индивидуализм”, “миллий ишонч”) ва ўрмон майдонлари ҳажмининг ўзгариши ўртасидаги барқарор ижобий ўзаро боғлиқлик назарий ва эмпирик жиҳатдан асосланган;
инсон капитали, ЯИМ, демократлашув, урбанизация, иқтисодиёт тузилмасининг ўзгариши ва глобаллашув таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўрмон ресурсларининг ўзгариши омилларини изоҳловчи эконометрик модель таклиф этилган;
инсон капитали ҳамда инсон саломатлиги ва экотизимни экологик зарардан муҳофазалаш кўрсаткичларининг ўзаро таъсиридан келиб чиқиб,  экологик барқарорликни белгилаб берувчи омиллар аниқланган;
демографик юклама ва глобаллашувнинг атроф-муҳит сифатига таъсирини инобатга олган ҳолда  қишлоқ хўжалигида табиий ресурслардан фойдаланишни мақбуллаштиришнинг сценарий вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ хўжалигида табиий-иқлим ресурсларини бошқариш ва ундан оқилона фойдаланишда инсон ва ижтимоий капиталнинг ролини ошириш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар асосида:
ижтимоий капитал ва ўрмон қопламли майдонлар ҳажмининг ўзгариши ўртасидаги барқарор ижобий ўзаро боғлиқлик юзасидан ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 18 январь 04/21-167-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида индивидуализм индексини 22 фоизга ошириш ўрмон майдонлари тикланишини 0,66 фоизга тезлашишига олиб келиши тасдиқланган.
инсон капитали, ЯИМ, демократлашув, урбанизация, иқтисодиёт тузилмасининг ўзгариши ва глобаллашув таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўрмон ресурсларининг ўзгариши бўйича ишлаб чиқилган модели Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 18 январь 04/21-167-сон маълумотномаси). Таклиф этилган эмпирик модель асосида инсон капиталининг ўзгариши (+46 балл) ўрмон майдонлари ҳажми ўсиш суръатининг 1,2 фоизга ошириш имкониятини яратиши асосланган.
инсон капитали омилларининг табиий-иқлим ўзгаришларига таъсирини баҳолаш бўйича услубий ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 18 январь 04/21-167-сон маълумотномаси). Ушбу орқали когнитив қобилиятлар индекси 1 фоиз даражасида ижобий ва статистик аҳамиятга эга омил эканлиги, инсон капитали индексининг 10-11 баллга ўсиши аҳолини иқлим ўзгаришидан хабардорлигини ўртача 19 фоизга ўсишига олиб келиши асосланган.
демографик юклама ортаётганлигини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалигида табиий ресурслардан фойдаланишни мақбуллаштириш, атроф-муҳит учун зарар келтирмай ялпи ишлаб чиқаришни ошириш имконини берувчи инновацион технологияларни жорий этиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизим ташкилотлари томонидан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 18 январь 04/21-167-сон маълумотномаси). Бунда қишлоқ хўжалигида демографик юкламага мутаносиб табиий ресурслардан фойдаланиш, шунингдек атроф-муҳитга таъсир этмайдиган ишлаб чиқариш тизимини шакллантирувчи инновацион технологияларни жорий этиш режасини ишлаб чиқиш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish