Sayt test rejimida ishlamoqda

Ханнаев Шерзод Қурбонназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2019.4.PhD/Iqt1167.
Илмий раҳбар: Саттаров Одилжон Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанларидоктори, доцент.
Етакчи ташкилот:АТ «Алоқабанк».
Диссертация йўналиши: назарийва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари фаолият самарадорлигини баҳолашни уларнинг турли харажатларини ишчи кучи нархига нисбатан нормаллаштириш орқали қурилган самарадорлик чегараси биланбанк самарадорлиги жойлашганнуқтанинг тафовутидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш асосланган;
давлатнинг бевосита ва билвосита эгалигидаги самарасиз фаолият юритаётган банкларни хусусийлаштириш ва хорижий стратегик инвесторларга сотишдан олдин банк активларини «токсик» активлардан тозалаш таклифи асосланган;
давлат улуши мавжуд тижорат банклари хизматлар сони ва филиаллар тармоғини мақбуллаштиришда банкларни маржинал харажатлар қайтими бўйича юқори самарадорликка олиб келувчи оптимал ҳажмини аниқлаш таклифи асосланган;
тижорат банклари бозор кучини баҳолашда банклар томонидан молиявий маҳсулотларга монопол юқори нарх қўлланилишини аниқлашни маржинал харажатлар асосида такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
тижорат банклари самарадорлигини баҳолашнинг такомиллаштирилган чегара усулидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифи «Ўзбекистон саноат қурилиш банки» акционерлик тижорат банкида самарадорликни баҳолашда фойдаланилган («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБнинг 2020 йил 1 июндаги 12 18/2473-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши банкни трансформация қилиш жараёнини самарали ташкил қилишга хизмат қилган;
давлат улуши мавжуд банклар активларини «токсик» активлардан тозалагандан сўнг хусусийлаштириш ва хорижий стратегик инвесторларга сотиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ 5992-сон «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»гиФармонида ўз аксини топган («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБнинг 2020 йил 1 июндаги 12 18/2473-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат улуши мавжуд банклар инвестицион жозибадорлигини оширишга замин яратган;
давлат улуши мавжуд тижорат банкларининг кўп сонли бошқарув ходимларини талаб қилмайдиган филиаллар тармоғини кенгайтирган ҳолда мавжуд филиаллар тармоғини кўламидан келиб чиқиб мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ 5992-сон «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармонидаўз аксини топган («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБнинг 2020 йил 1 июндаги 12 18/2473-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши банклар филиаллари ва хизматларини трансформация қилиш жараёнини такомиллаштирган;
банклараро рақобатни баҳолашда банкларнинг бозор кучини банклар томонидан молиявий маҳсулотларга монопол юқори нарх қўлланилишини аниқлашни маржинал харажатлар асосида баҳолаш тўғрисидаги таклифи “Ўзбекистонда рақобат муҳитини ривожлантириш Стратегияси” лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 12 июндаги 842/04-21-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат улуши мавжуд банкларга тақдим этиладиган эксклюзив ҳуқуқлар туфайли юзага келадиган монопол кучни баҳолаш ва бошқариш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish