Sayt test rejimida ishlamoqda

Камилова Ирода Хуснитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида инвестицион кредитлаш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2019.2.PhD/Iqt958.
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтиcoдиёт фaнлaри доктори, прoфeccoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қаралиев Шербек Турабоевич,иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:“Агробанк” АТБ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида инвестицион кредитлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредитлаш рисклари, кредит лимитлари рискларини бошқариш ҳамда кредит рисклари бўйича эҳтимолий йўқотишлар захирасини ташкил этиш юзасидан стресс тестлаш инвестицион кредитлашнинг ҳар бир потенциал мижозига нисбатан табақалашган ёндашувни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
кредит олишгача бўлган жараёнда хизмат кўрсатувчи банк қошида алоҳида мустақил хўжалик юритиш шаклига эга бўлган “лойиҳалар фабрикаси”ни шакллантирадиган ахборот-консалтинг хизматини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини “кредитланган ҳар бир инвестицион лойиҳа бўйича ўз бонусларига эга бўлиш” тамойили асосида жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган;
банкларнинг ликвидлилик муаммосини ва ресурс базасининг тақчиллигини бартараф этиш юзасидан биллатриал ва контентсиз кредит линиялари орқали ресурс маблағларини жалб қилиш амалиётини жорий этиш таклифи асосланган;
тижорат банкларининг инвестицион кредитлардан олинадиган даромад ҳажмига муаммоли қарздорликларини қоплаш бўйича яратилган захира фонди сарфи ва банк мажбуриятларининг таъсирини баҳолашнинг эмпирик модели асосида банклар инвестицион кредитлашдан олинадиган даромадларининг 2025 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
кредитлаш рисклари, кредит лимитлари рискларини бошқариш ҳамда кредит рисклари бўйича эҳтимолий йўқотишлар захирасини ташкил этиш юзасидан стресс тестлаш инвестицион кредитлашнинг ҳар бир потенциал мижозига нисбатан табақалашган ёндашувни қўллаш орқали такомиллаштириш таклифи “Асака” банк  Бош  офиси Таваккалчилик департаменти ва Инвестиция марказига жорий этилган (“Асакабанк” АТБнинг 2020 йил 15 октябрдаги 19-01/5583-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида инвестицион кредитларнинг рискка тортилганлик даражаси пасайтирилиб, корхона томонидан эҳтимолий йўқотишларга қарши захира шакллантириш орқали унинг кредит юки ва бошқа молиявий мажбуриятлари назорат қилинган ҳамда бир гуруҳ корхоналар инвестицион кредитлари бўйича 6,0 млрд. сўм миқдорида муаммоли активлар юзага келишининг олди олинган;
банкларда қарз олувчиларга кредит олишгача бўлган жараёнда хизматлар кўрсатадиган банк қошида алоҳида мустақил хўжалик юритиш шаклига эга бўлган “лойиҳалар фабрикаси”ни шакллантирадиган ахборот-консалтинг хизматларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини “кредитланган ҳар бир инвестицион лойиҳа бўйича ўз бонусларига эга бўлиш” тамойили асосида жорий этиш таклифи “Асака” банк  Бош  офиси Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш марказига жорий қилинган (“Асакабанк” АТБнинг 2020 йил 15 октябрдаги 19-01/5583-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида қисқа вақт ичида банкка мижозлар томонидан сифатли ишлаб чиқилган ва пухта асосланган инвестицион лойиҳалар тақдим этилиши суръатининг ошишига эришилган ҳамда уларни инвестицион кредитлаш имконини берган;
банкларнинг ликвидлилик муаммосини ва ресурс базасининг тақчиллигини бартараф этиш юзасидан биллатриал ва контентсиз кредит линиялари орқали ресурс маблағларини жалб қилиш амалиётини жорий этиш таклифи “Асакабанк” АТБ томонидан амалиётга қўлланилган (“Асакабанк” АТБнинг 2020 йил 15 октябрдаги 19-01/5583-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида “Асакабанк” АТБ ресурс базасининг2 баробарга ошиши, ликвидлилиги мустаҳкамланишига ҳамда банкнинг мижозлари олдидаги имкониятлари янада кенгайтирилишига эришилган;
тижорат банкларининг инвестицион кредитлардан олинадиган даромад ҳажмига муаммоли қарздорликларини қоплаш бўйича яратилган захира фонди сарфи ва банк мажбуриятларининг таъсирини баҳолашнинг эмпирик модели асосида банклар инвестицион кредитлашдан олинадиган даромадларининг 2025 йилга қадар мўлжалланган прогнозидан “Асака” банк  Бош  офиси Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш марказида инвестицион лойиҳаларни самарали бошқариш ҳамда муаммоли қарздорликнинг олдини олишда фойдаланилган (“Асакабанк” АТБнинг 2020 йил 15 октябрдаги 19-01/5583-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида “Асакабанк” АТБ инвестицион кредитлар бўйича 2020 йил тўққиз ойлик якунига кўра олган даромади ушбу давр учун қилинган прогноз кўрсаткичига нисбатан 9,9 млрд. сўмга ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish