Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Доно Миржамоловнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайталанувчи афтоз стоматитни ташхислаш, даволаш ва профилактикасининг клиник-патогенетик аспектлари», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Tib341. 
Илмий маслаҳатчи: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Копбаева Майра Тайтолеуовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Антонова Александра Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И. Евдокимов номли Москва давлат тиббий-стоматология университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қайталанувчи афтоз стоматитни клиник диагностик маълумотлари, герпес вируснинг оғирлик даражаси ва ялиғланиш олди цитокинлар генларининг полиморфизмини хисобга олган холда ташхислаш, даволаш ва профилактик чораларини оптимизациялаш усуллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҚАСнинг клиник кечиш ва учрашиш даражасини оғирлашиши ҳамда бу патологияни “ёшариш” тенденцияси аниқланиб, шу сабабли касалликнинг максимал даражаси ёш ва ўрта ёшли беморлар диапазонида учрашиши исботланган; 
ҚАСнинг юқори ҳавф гуруҳига кирувчи беморларда ва уларнинг ота-онаси ҳамда икки ва ундан ортиқ касалланган ака ва опа-сингилларида TNFα 308 G-A локусидаги ва IL-1В 3954 С-Т локусдаги генлар полиморфизмининг мавжудлиги аниқланган, бунинг натижасида ҚАСнинг юқори наслий мойилликга эга эканлиги исботланган; 
ҚАСни қайталаниши ва кечиш оғирлигини маркери сифатида цитогенетик ва кариологик бузилишлар, колониал чидамлилиги ҳамда буккал эпителиоцитлар ядросининг электрокинетик ҳаракатчанлиги даражасининг клиник –диагностик аҳамияти исботланган;
ялиғланиш олди цитокинлари генлар полиморфизми ҚАСнинг ривожланиш ҳавфи ва унинг клиник кечиш оғирлиги билан ассоциацияси яллиғланиш олди цитокин генлар полиморфизми TNFα генининг локуси 308 G-A ва IL-1В генининг  локуси 3954 С-Т билан комплекс, яллиғланиш олди цитокинемиясида яллиғланиш олди цитокинлари полиморфизм генларини роли исботланган; 
ҚАСни ривожланишида герпес-вирусли инфекциянинг этиопатогенетик роли исботланган, унинг мавжудлиги ва оғирлик даражаси герпес вирус инфекциясининг IgG ва IgM синфларининг махсус антитаначаларини титри диагностик аҳамиятли боғлиқликга эга бўлиб, бу эса ташхис пайтида, даволаш самарадлорлигини кузатувида ва қайталаниш ҳолатларини башоратида герпесвирус инфектсиясининг турини баҳолаш зарурлик аҳамиятга эгалиги исботланган; 
ҚАСнинг ривожланишини турли даврларида яллиғланишнинг ўткир фазасидаги оқсиллар даражаси ва цитокин мувозанатини баҳолашнинг клиник-ташхисий аҳамияти аниқланган бўлиб, бунинг натижасида яллиғланиш олди цитокинларининг устунлиги билан цитокин мувозанатини бузилишини аҳамиятли ўсиши ва С-реактив оқсил ҳамда фибриноген концентрациясининг ортиши, шунингдек церрулоплазмин кўрсаткичининг пасайишини ҚАСнинг патогенезида ахамиятга эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қайталанувчи афтоз стоматитни ташхислаш, даволаш ва профилактикасининг клиник-патогенетик аспектлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Касалликни қайталанишини ривожланиш ҳавфини башорат қилиш асосида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати афтоз стоматитини зўрайишини олдини олиш» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 декабридаги 8н-р/194-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ҚАС билан касалланган беморларни назорат қилиш самарадорлигини оширишга, ўз вақтида янада самарали даволаш схемасини тайинлашга, амалга оширилган даволашнинг самарадорлигини оқилона баҳолашга ва эришилган ремиссиянинг барқарорлигини тахмин қилишга ва шу сабабли ҳар бир бемор учун терапевтик ва профилактика чоралари схемасини самарали ишлаб чиқиш имконини берган;
«Қайталанувчи афтоз стоматитни мажмуавий даволашда Улкарил дори воситасини қўллашни клиник самарадорлиги» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябридаги  8н-р/479-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ҚАСнинг рецидив сонини 2-3 мартадан кўпроқ қисқаритришга, рецидив оғирлигини эса 3,60 бараварга камайтириш имконини берган;
«Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитли беморларни мажмуавий даволашда Гронприносин иммуномодуляторининг самарадорлиги» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябридаги  8н-р/480-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши тизимли ва маҳаллий яллиғланиш кўрсаткичлари даражасини сезиларли даражада пасайтириши имкониятини яратган, бу клиник кечишига, афт элементларнинг эпителизатсияси вақтига ва ҚАС қайталаниш частотасига ижобий таъсир кўрсатиш имконини берган;
ҚАСни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий натижаларнинг олинган маълумотлари соғлиқни сақлаш, шунингдек ТДСИ клиникасининг терапевтик стаматология бўлими амалиётига, ГУП “1-стоматология поликлиникаси”, Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси, Тошкент шаҳридаги стоматология поликликасининг клиник амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 11 декабридаги 8н-р/52-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши ҚАСни қайталанишини олдини олиш ва даволашни шахсийлаштириш алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда даволаш самарадорлигини сезиларли ошириш, даволаш мудатини пасайтириш, даволаш муддати ва қайталаниш сонини қисқартириш, ремиссия давомийлигини узайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish