Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонова Гулноз Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадондан ювенил қон кетиши бўлган қизларда микроэлементлар ҳолати ва уни коррекциялаш йўллари», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам.
Илмий раҳбар: Амонов Икром Истамович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро  давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Доброхотова Юлия Эдуардовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бачадондан ювенил қон кетиши бўлган қизлар қонидаги микроэлементлар ҳолатини текшириш, коррекциялаш, эрта ташхислаш ва даволашнинг  янгича ёндошувларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ювенил ёшда жинсий безлар жадал ўсиш жараёни туфайли организмда микроэлементларга булган талаб ошиши ва бош мия марказий нерв системаси гипофиз булагидан ажралиб чиқувчи тухумдон гормонларининг меъёрий курсаткичлари аниқланган;
илк бор анамнестик ва антропометрик бачадон, тухумдон ҳамда бачадон эндометрий қавати қалинлигининг ўлчамлари кўрсаткичлари аниқланиб, микроэлементлар асосида коррекциялаш йўллари ишлаб чиқилган; 
илк бор жисмонан соғлом ва бачадондан аномал қон кетиши билан асоратланган 12-16 ёшли ўсмир қизлар орасида ҳайз циклининг фазаларига қараб, қонда микроэлемент  статуси ва репродуктив система функцияси хайз цикли фазалари тикланиши ҳамда тухумдонда овулятор циклнинг шаклланишига эришиш каби йўллари аниқланган;
ювенил ёшда бачадондан аномал қон кетган ўсмир қизларнинг қонида ЛГ, ФСГ, эстрадиол, прогестерон гармонлари миқдорининг камайиши сабаб тўғридан тўғри қонда ҳайз цикли фазаларида темир, йод, мис, рух ва селен миқдори пасайиши билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ювенил ёшда бачадондан аномал қон кетиши ривожланишида микроэлемент статус, қондаги гормонлар, эссенциал ва токсик микроэлементлар ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ювенил ёшда бачадондан аномал қон кетишида қизларнинг микроэлемент статуси ва репродуктив тизими хусусиятлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 26 апрелдаги 8н-р/70-сон маълумотномаси). Натижада ювенил ёшда бачадондан қон кетиши билан асоратланишни эрта ташхислаш, клиник кечишини аниқлаш, лаборатор ташхислашнинг оптимал вариантларини яратишга хизмат қилган; 
«Ювенил ёшда бачадонда аномал қон кетишларни даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-р/342-сон маълумотномаси). Натижада ювенил ёшда бачадондан қон кетиши билан асоратланган ўсмир қизларда микроэлемент статусини аниқлаш орқали даволаш имконини яратган;
«Ювенил ёшда бачадонда аномал қон кетишларда қондаги микроэлемент статуси ва уни коррекциялаш йўллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-р/343-сон маълумотномаси). Натижада гинекологик касалликларнинг камайишига, стационарда даволаниш кунларининг қисқаришига ва ювенил қон кетиши бўлган қизларда реабилитация чора тадбирларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish