Sayt test rejimida ishlamoqda

Насриддинов Азизбек Шамсиддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Композицион полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида машинасозликда қўлланиладиган антикоррозион қопламалар олиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Радиоактив, камёб ва нодир элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1896.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сойибжон Содикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Негматова Комила Сойибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Боходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: композицион полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида машинасозликда қўлланиладиган антикоррозион қопламалар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
саноат чиқиндиларининг органоминерал ингредиентларидан фойдаланган ҳолда композицион полимер материалларнинг самарали таркиби яратилган ва улар асосида машинасозликда қўлланиладиган антикоррозион қопламалар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ишлатиладиган полимерлар ва саноат чиқиндиларининг тури ва таркибига қараб, композицион полимер материаллари ва улар асосидаги қопламаларнинг антикоррозион ва физик-механик хусусиятларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
ишлаб чиқилган композицион полимер материалларнинг мустаҳкамлик ва электр хусусиятларга эга эканлиги ва улар асосидаги қопламалар агрессив муҳит билан таъсирлашганда юқори ҳимоя ва коррозияга қарши хусусиятларининг мавжудлиги аниқланган;
нефт-газ ва тоғ-кон саноати машинасозлик мақсадлари учун композицион полимер материаллар ва уларга асосланган қопламалар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Композицион полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида машинасозлик антикоррозив қопламаларини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Коррозияга қарши композицион полимер қопламалар» учун ташкилот стандарти ишлаб чиқилган ва «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Тs 25239558-11:2019). Натижада, махаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида антикоррозион қопламалар олиш ва уларни   агрессив муҳитда ишлайдиган машина ва механизмларни емирилишдан ҳимояловчи сифатида  ишлатиш имконини берган;
ишлаб чиқилган композицион полимер материаллари Гулистон экстракт ёғ заводининг диаратор резервуарлари ва насосларининг корпусларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 11 январдаги КС/3-34-сон маьлумотномаси). Натижада, ушбу механизмлар ва ускуналарнинг иш қобилиятини ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, қиммат қопламаларни тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish