Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Бобир Рахматовичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда стратификацион жараёнлар: социал ҳолат ва истиқбол», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Sots15. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Dsc.20/30.12.2019.S.23.04.
Илмий раҳбар: Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Умаров Абдусалом Одилович, социология фанлари доктори, профессор;  Норбеков Анвар Шомуродович, социология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда стратификация жараёнларининг мавжуд ҳолати, унга таъсир этувчи социомаданий омилларнинг (тафаккур тарзи, ҳаёт даражаси, урбанизация жараёнларининг кучайиши, шаҳар ҳаётига мослашиш ва б.) ўзига хос хусусиятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янгиланаётган Ўзбекистон жамияти ҳаётида юз бераётган кенг миқёсли социал жараёнларнинг статик ҳолатдан динамик ўзгаришларга трансформациясини таснифлаш орқали аҳоли табақалашувининг объектив жараён сифатидаги (турмуш даражасининг яхшиланиши, инсон капиталининг ортиши, тадбирколикнинг ижтимоий ҳаракатга айланиши) ва интегратив (жамоавий интилиш, якдил ҳаракатланиш, авлодлараро ворисийлик) хусусиятлари намоён бўлиши феномени (воқелиги) асосланган; 
социал стратификация жараёнларининг механизмларини ўзида акс эттирувчи «ижтимоий мавқе», «социал мобиллик», «ижтимоий табақаланиш» тушунчалари ва уларни ифодаловчи социал ҳодисаларни прогнозлаш орқали  жамият ижтимоий структурасига позитив-функционал таъсирини оптималлаштириш учун аналитик база бўлиши исботланган;
ҳокимият структуралари томонидан аҳолининг ижтимоий муаммоларини ижобий ҳал этиш орқали ижтимоий табақаланиш жараёнларини оптималлаштиришга таъсир кўрсатувчи омиллар (аҳоли реал даромадлари, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиш, бандлик, иш ўринлари, касб нуфузи) аниқланган;
мамлакатимизда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўрта қатламини шакллантиришда фаол ижтимоий сиёсат йўналишлари ва омиллари: ҳуқуқий-иқтисодий (мулкнинг хилма-хиллиги, хусусий мулк дахлсизлиги), иқтисодий (бизнес инкубаторлар, коворкинг марказлар ташкил этиш), молиявий (имтиёзли солиқлар), социал (ҳудудларда кўплаб янги иш ўринларини яратиш) омиллари қиёсланиб, уларнинг кичик бизнес ва социал ташаббусларни жонлантиришдаги аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Ўзбекистонда стратификацион жараёнлар: социал ҳолат ва истиқбол» мавзусидаги диссертация тадқиқотининг қуйидаги натижалари амалиётга жорий қилинган:
янгиланаётган Ўзбекистон жамияти ҳаётида юз бераётган кенг миқёсли социал жараёнларнинг статик ҳолатдан динамик ўзгаришларга трансформациясини таснифлаш орқали аҳоли табақалашувининг объектив жараён сифатидаги спецификаси, тенденциялари ва интегратив хусусиятларига оид таклифидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2018 йил 4 январдаги 3-сонли буйруғига асосан «2018-2020 йиллар давомида Ёшларга оид давлат сиёсати ва баркамол ривожланган авлодни шакллантириш» мавзусидаги социологик сўровноманинг модификациялаштирилган шаклини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2019 йил 03 июлдаги 01-16/273 ҳамда 2021 йил 7 январдаги 01-16/05-сон маълумотномалари). Бу жамият ҳаётидаги динамик ўзгаришларга юз тутаётган ижтимоий табақалашув жараёнларига оид назарий ёндашувларни коррекциялашда хизмат қилди;
социал стратификация жараёнларининг механизмларини ўзида акс эттирувчи «ижтимоий мавқе», «социал мобиллик», «ижтимоий табақаланиш» тушунчалари ва уларни ифодаловчи социал ҳодисаларни прогнозлаш орқали  жамият ижтимоий структурасига позитив-функционал таъсирини оптималлаштириш учун аналитик база бўлиши таклифидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг «Ижтимоий тараққиёт ва таълим жараёни» мавзусида ўтказилган социологик сўровда 2018 йил 5 январдаги 4-сонли буйруғига асосан “Ўзбекистонда стратификацион жараёнларнинг социал ҳолати ва истиқболлари”га оид анкетаси Марказ фаолиятига жорий қилинган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2019 йил 03 июлдаги 01-16/273 ҳамда 2021 йил 7 январдаги 01-16/05-сон маълумотномалари). Бу жамиятда аҳолининг, шу жумладан, ёшларнинг бандлик, урбанизация ва таълим соҳасидаги ижтимоий мобиллиги, ижтимоий қатламлар ва ижтимоий табақалашувининг замонавий компонетларини таҳлил этиш имконини берган;
ҳокимият структуралари томонидан аҳолининг ижтимоий муаммоларини ижобий ҳал этиш орқали ижтимоий табақаланиш жараёнларини оптималлаштиришга таъсир кўрсатувчи омиллар (аҳоли реал даромадлари, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиш, бандлик, иш ўринлари, касб нуфузи) аниқланганлиги борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПҚ-3856-сон  Қарорининг 4-бандини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 июлдаги 01/00-04/08-5193-сон маълумотномаси). Бу аҳолини иш билан таъминлашнинг замонавий самарали шаклларини, аҳоли бандлигини таъминлашда хусусий ташкилотларнинг ролини ошириш, жамоат ишларини ташкил қилиш ва ташқи миграция масалаларини фаоллаштиришга оид дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Бу аҳолининг ижтимоий муаммоларини ижобий ҳал этиш имконини берган;
мамлакатимизда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўрта қатламини шакллантиришда фаол ижтимоий сиёсат йўналишлари ва омиллари: ҳуқуқий-иқтисодий (мулкнинг хилма-хиллиги, хусусий мулк дахлсизлиги), иқтисодий (бизнес инкубаторлар, коворкинг марказлар ташкил этиш), молиявий (имтиёзли солиқлар), социал (ҳудудларда кўплаб янги иш ўринларини яратиш) омиллари қиёсланиб, уларнинг кичик бизнес ва социал ташаббусларни жонлантиришдаги ролига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПҚ-3856-сон Қарорининг 4-бандида келтирилган «ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик реализация қилиш шартини назарда тутиш» қисмини тўлдиришда  методологик манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 июлдаги 01/00-04/08-5193-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф «Аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонунини янги таҳрирда ишлаб чиқишда манба сифатида фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish