Гулмуродов Рисқибой Абдиевичнинг
докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий минтақаларида буғдой касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.Qх190.
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Батир Ачилович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалик институти, 14.07.2016.Qx.22.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Шамиль Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Торениязов Елмурат Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Юсупова Махпуза Нумановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ ҳўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий минтақаларида буғдойнинг фитосанитар ҳолатини мониторинг қилиш, улардан асосий зарар етказадиган касалликларнинг инфекция манбалари, дон ҳосилига зарар етказишини баҳолаш ҳамда ушбу касалликларга қарши янги замонавий фунгицидларнинг биологик самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мамлакатимизда кўп йиллик мониторинг асосида марказий ва жанубий минтақалардаги буғдойзорларнинг фитосанитар ҳолати, далаларда касалликлар тарқалиши ҳамда ривожланиши даражалари аниқланган;
асосий касалликларнинг тур таркиби идентификация қилинган ва улардан некротроф патоген замбуруғлар вакилларининг изолятлари соф культурага ажратилган;
мамлакатимизда илк бор буғдой бошоқлари «зайтун моғори» ва донлари «қора муртак» касалликлари билан зарарланиши аниқланган;
буғдойнинг занг ва доғланиш касалликларини қўзғатувчи замбуруғлар қиш даврида сақланиш усуллари ҳамда касалликларнинг бирламчи инфекция манбалари аниқланган;
дала шароитида табиий ва сунъий инфекция фонларида асосий касалликларнинг ялпи буғдой ҳосилига ҳамда ҳосил структурасига салбий таъсирлари аниқланган;
давлат синовларида янги уруғ дорилагичлар ва ўсув даврида қўлланиладиган фунгицидларнинг буғдой касалликларига нисбатан биологик ҳамда хўжалик самарадорлиги аниқланган;
буғдой касалликларини ҳисобга олиш ва фунгицидларнинг биологик самарадорлигини аниқлашнинг мақбул, оддий услублари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Буғдой касалликларига қарши курашиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ўсимликларни занг ва доғланиш касалликларидан ўсув даврида ҳимоя қилиш учун «Бампер Супер» 490 эм.к., «Колосаль Про» 50% м.эм.к., «Тилзол» 25% эм.к., «Титул Дуо» 40% к.э.к., «Аканто Плюс» 28% сус.к., «Химпакт» 35% сус.к., «Алтис Премьер» 10% сус.к., «Дуазол» 40% к.э.к. фунгицидлари ҳамда қоракуялар, майса ва илдиз чириш касалликларига қарши уруғлик донни дорилаш учун «Моерконазол» 6% с.э.к., «Сертикор» 5% сус.к. ва «Ессензалил» 27% сус.к. препаратлари «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш давлат комиссиясининг 2016 йил 3 октябрдаги 2-5-117-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида ушбу препаратларни фермер ва деҳқон хўжаликлари ғалла майдонларида касалликларга қарши кенг қўлланилган;
Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида асосан «Титул Дуо» ва «Дуазол» (айрим ҳолларда бошқа фунгицидлар) қўлланилганида кузги буғдой экинларининг асосий касалликлари қайд этилган барча фермер ва деҳқон хўжаликларида уларга қарши ҳимоя тадбирлари жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 й 9 ноябрдаги 02/20-1247-сон маълумотномаси). Бунда гектарига 4,6–7,8 центнердан 10,9–11,3 центнергача қўшимча ҳосил олинган, иқтисодий самарадорлик 231,6–392,7 минг сўмдан 548,8–568,0 минг сўмни ташкил этган.