Sayt test rejimida ishlamoqda

Туляганов Жамшид Шовкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биологик фаол шиша” имплантациясидан кейин ортопедик конструкциялар билан протезлашни такомиллаштириш” 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.Phd/Tib502.
Илмий рахбар: Акбаров Авзал Нигматиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарканд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020 Tib 102.02.
Расмий оппонентлар: Нуриева Наталья Сергеевна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Абдувакилов Жахонгир Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наварра миллий университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махаллий остеопластик материал «Биологик фаол шиша»ни дентал имплантациядан аввал жағнинг алвеоляр суяк ҳажмини тиклаш учун қўлланилганда самарадорлигини баҳолашни ўрганиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба тиш имплантацияси амалиётини ўтказиш учун суяк тўқималарининг ҳажмини ошириш мақсадида қўлланилган "Биологик фаол шиша" маҳаллий остеопластик материалининг эффективлиги "Коллапан" остеопластик моддаси билан таққослаш усули орқали исботланган;
жағ суяклари пластикасидан кейинги имплантатлар билан протезлашнинг режалаштириш ва прогнозлашдаги асосий мезонлари аниқланди; 
олинмайдиган протезлар билан протезлашдан аввал остеопластик материалининг суяк тўқимаси остеоинтеграциясига ижобий таъсири эхоостеометрия, томография маълумотлари орқали исботланган;
жағ суяклари атрофиясининг олдини олиш амалиёти таянч имплантлар билан даволаш ортопедик реабилитациясида самарадор эканлигининг сифат таҳлили чайнов синамалари орқали исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Биологик фаол шишани ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
"Биологик фаол шишани суяк нуқсонларини тиклаш учун қўллаш" номли услубий тавсия тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 7 августдаги 8н-р/13сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар ушбу материални тиш олиб ташлангандан сўнг алвеоляр ўсиқнинг атрофиясини олдини олиш хисобига таянч тиш имплантатлари билан тишларни протезлаш мезонлари ва техникасини аниқлашга имкон берган.
«Оғиз бўшлиғини олинмайдиган таянчли протезлар билан имплантатлашга махсус тайёрлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдагидаги  8н-р/329 сон  маълумотномаси). Ушбу услубий тавсия стоматологик имплантатлар асосида протезлаш самарадорлигини, протезларнинг узоқ муддат хизмат қилишини яхшилайди ва операциядан кейинги даврда ҳам, узоқ муддатдан кейин ҳам асоратлар сонини камайтириш имконини берган.
Услубий тавсиялар амалий тиббиётга, жумладан ТДСИ клиникаси ва Республика стоматология поликлиникаси амалиётига тадбиқ қилинди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 августдаги 8н-р/329 сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалга ошириш 98,85 % ҳолларда жағ суяги нуқсонларини пластикасида стоматологик имплантларни қўллаб ортопедик даволашни ижобий натижаларини яхшилаш имконини берди. Дентал имплантация тиш қатори нуқсонларини протезлашнинг функционал натижаларини яхшилаш имконини беради, олинмайдиган тиш протезлари конструкцияларини қўллашни имконини 98,98±2,09% гача кенгайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish