Аманов Ойбек Анваровичнинг
докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Республиканинг жанубий минтақалари шароитига мос, серҳосил ва дон сифати юқори бўлган юмшоқ ва қаттиқ буғдой навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA №0002504/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.Qх196.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлари илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалик институти, 14.07.2016.Qx.22.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобоев Саидмурод Кимсанбаевич, биология фанлари доктори; Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон коллекцияси намуналаридан фойдаланган ҳолда республиканинг жанубий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларига мос юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг эртапишар ва ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамли, ҳосилдор ҳамда дон сифати юқори бўлган навларини яратиш, навдорлигини ошириш ва мақбул етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юмшоқ ва қаттиқ буғдой нав ва намуналари агроэкологик нав синаш кўчатзорларида барча белгилари бўйича баҳоланган;
лалми майдонлар учун қаттиқ буғдойнинг ўсув даври қисқа, ҳосилдорлиги, дон сифати юқори ва турли ноқулай шароитларга чидамли нав ҳамда намуналари танланган;
лалми майдонларда эртапишар, ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга ҳамда ётиб қолишга чидамли, шунингдек кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган қаттиқ буғдой навлари яратилган;
генетик келиб чиқиши узоқ бўлган маҳаллий ва хориждан келтирилган навлар иштирокида Ғ1 авлодлар ажратиб олиниб, доминантлик ҳамда тўлиқ ирсийланиш белгилари аниқланган;
дурагайлаш асосида яратилган нав ва намуналарнинг ҳосилдорлиги ҳамда дон сифати юқори ва турли ноқулай шароитларга чидамли бўлган комбинациялар ажратиб олинган;
юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг турли эко-географик гуруҳларига мансуб дурагайларини яратишда ота-она жуфтларини ўзаро чатиштириб, қимматли-хўжалик белги ва хусусиятларининг ирсийланиш қонуниятлари аниқланган;
юмшоқ буғдойнинг турли касаллик ва зараркунандаларга чидамлилик кўрсаткичлари аниқланган;
янги яратилган «Краснодар-99», «Бунёдкор», «Барҳаёт» ва «Фаровон» навларини етиштиришнинг мақбул агротехнологиялари ишлаб чиқилган;
лалмикор ерларда қаттиқ буғдойга фосфорли ўғитларни қўллаш меъёри ва ўсув даврида баргдан озиқлантириш орқали дон ҳосилдорлигини ошириш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юмшоқ ва қаттиқ буғдой селекцияси, уруғчилиги ҳамда етиштириш агротехнологиялари бўйича олиб борилган изланишлар натижалари асосида:
хўжалик учун қимматли белгиларга эга бўлган кузги юмшоқ буғдойнинг «Бунёдкор», «Фаровон», «Барҳаёт» ва «Шамс», кузги қаттиқ буғдойнинг «Мингчинор» ва «Лангар» навлари яратилган. Кузги қаттиқ буғдойнинг «Мингчинор» нави 2015 йилдан, кузги юмшоқ буғдойнинг «Бунёдкор» нави 2016 йилдан Давлат реестрига истиқболли навлар рўйхатига киритилган (Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияснинг 2016 йил 1 апрелдаги 53/4-132-сон маълумотномаси). Тадқиқотлар натижасида тур ва турлараро чатиштириш орқали ноёб дурагайлар яратилган ҳамда генетик белгилари ўзида мужассамлашган оилалар ва тизмалар ажратиб олинган;
кузги қаттиқ буғдойнинг «Мингчинор» нави Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг лалмикор майдонларида, кузги юмшоқ буғдойнинг «Бунёдкор» нави Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида 2013–2016 йилларда жами 700 гектардан ортиқ майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 29 ноябрдаги 02/20-1261-сон маълумотномаси). Тадқиқотлар натижасида «Мингчинор» навидан андоза навига нисбатан гектарига 7,3 центнер, «Лангар» навидан эса 8,0 центнер қўшимча дон ҳосили олинган, иқтисодий самара гектарига ўртача 258–376 минг сўмни ташкил этган.