Sayt test rejimida ishlamoqda

Вохидов Улуғбек Нуридиновичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сурункали полипозли риносинуситларнинг клиник-иммунологик хусусиятлари ва уларни даволаш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.11.2016/В2016.4.Tib20.

Илмий маслаҳатчи: Хасанов Улуғбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.01.

Расмий оппонентлар: Kwang Hyun Kim, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рязанцев Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арифов Сайфиддин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Хитцинг госпитали ва Розенхюгель неврологик маркази (Австрия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали полипозли риносинусит турли кўринишларининг клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлаш ва қайталанишини камайтиришга қаратилган даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

полипозли тўқиманинг «эозинофилли» ва «нейтрофилли» полип турларига патоморфологик бўлиниши исботланган ҳамда уларнинг маҳаллий популяция шароитида тарқалиш даражаси аниқланган;

полипнинг эозинофиллиги ва нейтрофиллигига кўра касалликнинг кечиши ва қайталаниш сабаблари аниқланган;

«эозинофилли» полипозли риносинуситда табиий киллер­лар, аллергизация, апоптоз, IL-4, IgE миқдорини ишончли ошиши ҳамда иммунтанқислик ҳолатининг юз бериши, «нейтрофилли» полипозли риносинуситда эса IgA ва IL-8 миқдорининг ортиши исботланган;

полипозли тўқимада «ўсиш майдонлари»нинг мавжудлиги, касаллик кечишида ҳужайра ва гуморал омилларнинг юқори таъсири ҳамда бурун шиллиқ пардаси табиий ҳолатининг қайта тикланмайдиган даражада ўзгариб кетиши аниқланган;

сўровнома ўтказиш орқали касалликнинг енгил, ўрта ва оғир даражалари аниқланган ҳамда касалликнинг даражасига қараб интраназал кортикостериод, макролид ва иммуномодулятор дори воситаларининг қўлланилиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Сурункали полипозли риносинуситни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

сурункали полипозли риносинуситли беморларни даволаш усулини такомиллаштириш бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг «Сурункали полипозли риносинуситнинг турли кўринишларини даволаш усули»га ихтиро патенти олинган (№IAP 20140257; 29.11.2016). Даволаш чора-тадбирлари сурункали полипозли риносинусит билан касалланган беморларнинг шифохонада даволаниш муддатини ўртача 2,5 ўрин кунга қисқаришига олиб келди ҳамда қайталанишлар сонининг 3–4 мартага камайтириш имконини берди;

сурункали полипозли риносинуситли беморларни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича «Сурункали полипозли риносинусит: этиопатогенез, клиника ва даволаш» номли услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 27 декабрдаги 8H-р/202-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма беморларда сурункали полипозли риносинуситни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради;

сурункали полипозли риносинусит билан касалланган беморларни  ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро кўп тармоқли тиббиёт маркази, 1-Бухоро темир йўл шифохонаси амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 20 февралдаги 8Н-д/13-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш алгоритмлари асосида  сурункали полипозли риносинусит билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини 35% га яхшилаб, ижобий терапевтик самарага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish