Sayt test rejimida ishlamoqda

Кузиева Динора Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аудиторлик рискини баҳолаш ва минималлаштириш йўллари», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt580.
Илмий раҳбар: Туйчиев Алишер Жўраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик рискини баҳолаш, минималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички назорат тизими босқичида бизнес жараёнлар бўйича аниқланмаслик рискини минимал қиймати юқори чегарасини танлаш риски ва аудитор хатоси рискига ажратган ҳолда аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;  
акциядорлик жамиятларида самарадорликни таъсирчанлик ва натижавийлик меъзонларини аниқлаш орқали ички назорат тизимини баҳолаш кўрсаткичини оптималлаштириш таклиф этилган;
аудиторлик текширувлари сифатини таъминлашда молиявий ҳисобот аудити рискини дастлабки, миқдор, статистик ва комплекс баҳолаш кетма кетлиги босқичларини экспертиза кўринишидаги алгоритми таклиф этилган;
аниқланмаслик рискини баҳолашнинг концептуал ёндашуви асосида аудиторлик риски ва далиллар етарлилиги ўртасидаги алоқадорлик модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аудиторлик рискини баҳолаш ва минималлаштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
ички назорат тизими босқичида бизнес жараёнлар бўйича аниқланмаслик рискини минимал қиймати юқори чегарасини танлаш риски ва аудитор хатоси рискига ажратган ҳолда аниқлаш услуби бўйича таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ички назорат режа-графигини ишлаб чиқишда ҳамда ташкил этишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 11 мартдаги НФ-258/811-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида ички назоратни ташкил этиш бўйича бухгалтерия ҳисобида хатоларни ўз вақтида аниқлаш ва тузатиш, бизнес-жараёнлар юзасидан рискларни ўз вақтида минималлаштириш, ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятларида самарадорликни таъсирчанлик ва натижавийлик меъзонларини аниқлаш орқали ички назорат тизимини баҳолаш кўрсаткичини оптималлаштириш  бўйича таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 11-мартдаги НФ-258/811-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида ички назорат тизими самарадорлигини ифодаловчи сифат ва миқдор кўрсаткичлари қўлланилиб, жамиятнинг бизнес режасида белгиланган кўрсаткичларга эришиш имконини берган ҳамда молиявий барқарорлик ва рентабеллик кўрсаткичларининг яхшиланишига хизмат қилган;
аудиторлик текширувлари сифатини таъминлашда молиявий ҳисобот аудити рискини дастлабки, миқдор, статистик ва комплекс баҳолаш кетма кетлиги босқичларини экспертиза кўринишидаги алгоритми бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий Ассоциацияси томонидан аудиторлик текширувларини сифатли амалга ошириш юзасидан услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 15 январдаги 4-сон ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий Ассоциациясининг 2020 йил 18 февралдаги 16-сон маълумотномалари). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида аудиторлик текширувларида рискни дастлабки баҳолаш, рискнинг миқдорий хусусиятларини баҳолаш, статистик усуллар орқали баҳолаш ва комплекс баҳолаш босқичларини қўллаш орқали, аудиторлик рискини яхлит ва узлуксиз ҳолда баҳолаш имконияти яратилган;
аниқланмаслик рискини баҳолашнинг концептуал ёндашуви асосида аудиторлик риски ва далиллар етарлилиги ўртасидаги алоқадорлик модели бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий Ассоциацияси томонидан аудиторлик текширувларини ўтказиш бўйича услубий қоидаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 15 январдаги 4-сон ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий Ассоциациясининг 2020 йил 18 февралдаги 16-сон маълумотномалари). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши ишончли аудиторлик фикрини шакллантириш мақсадида аудиторлик далилларини етарли даражада кенгайтириш ва аниқланмаслик рискини минималлаштириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish