Sayt test rejimida ishlamoqda

Намозов Жўрабек Абдуазизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарқанд вилояти ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг иқтисодий-географик жиҳатлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Gr16.
Илмий раҳбар: [Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович], география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Абдурашид Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибраимова Азиза Алимбаевна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти хўжалик тармоқлари жойлашувининг тупроқ бонитет бали билан боғлиқлигини аниқлаш (=0,47) Спирмен корреляцияси усулини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
вилоятнинг чўл ва тоғолди ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ерларининг ўзгаришига яйлов чорвачилигининг таъсир даражаси (кучли, ўртача, кучсиз) аниқланган;
вилоят суғориладиган ерларига тўғри келадиган сув ресурслари миқдорининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
туманларнинг гидромелиоратив вазияти акс эттирилган Самарқанд вилояти ер-сув ресурсларидан фойдаланиш картаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ер-сув ресурслари салоҳияти ва улардан фойдаланиш самарадорлигини комплекс иқтисодий географик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқан вилояти хўжалик тармоқлари жойлаштиришда тупроқ бонитет балининг ҳисобга олиш ҳақидаги таклифлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган экин ерларни бошқа мақсадлар учун ажратиб беришнинг олдини олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 5 мартдаги 03-02/3-562-сон маълумотномаси). Натижада, муҳофаза остига олинадиган суғориладиган ерларни аниқлаш имконини берган;
вилоятнинг чўл ва тоғолди ҳудудларида яйлов чорвачилиги таъсирида қишлоқ хўжалиги ерларининг ўзгаришига оид таклифлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида (2019–2021 йй.) чўлланиш ва эрозияга қарши комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 5 мартдаги 03-02/3-562-сон маълумотномаси). Натижада, яйлов ерларини ҳимоя қилиш мақсадида ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш режасини ишлаб чиқиш имконини берган;
Самарқанд вилояти суғориладиган ерларига тўғри келадиган сув ресурслари миқдорининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги ерларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг 2019–2022 йиллар учун прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 17 августдаги 05/022-2526-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудудида томчилатиб суғориладиган майдонлар режасини ишлаб чиқиш имкониятини яратган;
Самарқанд вилояти ер-сув ресурсларидан фойдаланиш картаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 2020–2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 17 августдаги 05/022-2526-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудудида қўшимча суғориладиган ерлар майдонини белгилаб олишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish