Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Илҳом Эсоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиззах сув омбори таъсири доирасидаги геотизимларнинг ландшафт - экологик ҳолатини баҳолаш», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Gr56.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илҳом Хотамович, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Ўразбоев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори;  Рафиков Ваҳоб Асомович, география фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах сув омбори таъсири доирасидаги геотизимларнинг ландшафт - экологик ҳолатининг шаклланишини ва ўзгаришини баҳолаш, прогнозлаш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жиззах сув омборининг таъсири доирасидаги табиий-антропоген ландшафтлари илк маротаба фация даражасида (11та фация) аниқланган ва йирик масштабли (1:50 000) ландшафт картаси яратилган;
Жиззах сув омбори таъсири доирасидаги табиий-антропоген ландшафтлардан хўжаликда фойдаланиш натижасида ўзгарганлик даражаси (кучсиз ўзгарган, ўртача ўзгарган, кучли ўзгарган ва ўта кучли ўзгарган) баҳоланган;
Жиззах сув омбори сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудуди туризм нуқтаи назаридан қулайлик даражалари (қулай, камроқ қулай, қулай эмас) баҳоланган;
Жиззах сув омбори таъсири доирасидаги худудларнинг ландшафт-экологик ҳолати фойдаланиш даражасига кўра прогнозлаштирилган ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жиззах сув омбори атрофдаги табиий ва табиий-антропоген ландшафтларнинг ландшафт-экологик ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган йирик масштабли ландшафт картаси асосида, унда акс эттирилган фациялар доирасида экинларни суғориш, лалми ерларни фойдаланишга киритиш тадбирлари Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 04/20-2042-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах сув омбори атрофидаги мавсумий лалми ерлардан фойдаланишда тупроқ-грунт қопламининг мелиоратив ҳолати ва ер ости сувларининг ўзгаришини бошқариш тадбирларни амалга ошириш имкониятини берган;
Жиззах сув омборининг таъсири доирасидаги ландшафтларнинг хўжаликда фойдаланиши натижасида ўзгарганлигини ва экологик ҳолатини баҳолаш натижаларидан Сув хўжалиги вазирлигида ер-сув ресурсларидан мақсадли фойдаланишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 9 июль 04/20-2042-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах сув омбори атрофидаги ерлардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни мониторинг қилиш имконини берган;
Жиззах сув омбори сувни муҳофаза қилиш зоналари экотуризмни ривожлантириш мақсадида баҳолаш натижалари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан янги туристик объектларни аниқлаш ва уларда  туризм инфратузилмаси объектларини лойиҳалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 02-22/8008-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах сув омборининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмаси объектларидаги қурилиш ишлари юзасидан уларни атроф муҳитга салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида қатъий назорат ташкил этиш имконини берган; 
Жиззах сув омборининг атрофидаги худудлардан фойдаланиш натижасида ландшафт-экологик ҳолатни прогнозлаштириш ишлари ва уларни акс эттирилган ландшафт картаси Сув хўжалиги вазирлигида Жиззах сув омборининг сув ресурсларини бошқаришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 04/20-2042-сон маълумотномаси). Натижада, сув омборининг рекреация мақсадларига мўлжалланган худудларини аниқлаш, сув омборлари тармоғини кенгайтириш ҳисобидан лалми ерларни фойдаланишга киритиш ҳамда илм-фан ва амалиёт интеграциясини жадаллаштиришни таъминлашга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish