Sayt test rejimida ishlamoqda

Ароев Дилшод Давроновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳаракати дифференциал-айирмали тенгламалар системаси билан ифодаланувчи саноат роботини мақбул бошқариш усули», 05.01.02 – «Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1293.
Илмий раҳбар: Онорбоев Баҳодиржон Очилбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноз Тулкиновна, техника фанлари доктори, профессор; Якубжанова Дилфуза Кодировна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаракати чизиқли дифференциал-айирмали тенгламалар системаси билан ифодаланувчи кечикишга оид объектларни бошқаришда бошқарув функцияси параметрлари сонини мақбуллаштириш орқали саноат роботларига татбиқ қилиш билан унинг иш унумдорлигини оширишнинг математик моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаракати чизиқли дифференциал-айирмали тенгламалар системаси билан ифодаланувчи кечикишга оид объектларнинг координатали кечикиш синфига тегишли объектларни бошқаришнинг мақбуллаштириш модели ишлаб чиқилган;
ҳаракати чизиқли узлуксиз дифференциал-айирмали тенгламалар системаси билан ифодаланувчи саноат роботлари ҳаракатини бошқаришни мақбуллаштириш мумкинлиги исботланган ва мос бошқариш модели ишлаб чиқилган;
автоном бошқарилувчи тизимлар ва уларнинг дифференциал-айирмали ҳоли учун кузатувчанлик хоссаси такомиллаштирилган;
саноат роботлари ҳаракатини ифодаловчи тенгламалар турлари бўйича асимптотик турғунликка текширишга доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат роботи ҳаракатини тадқиқ этиш мақсадида яратилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуалар асосида:
бошқарув функциясиниг параметрлари сонини мақбуллаштириш моделлари ва алгоритмлари «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технолигик маркази»  МЧЖда деталларга турли ишлов беришга мўлжалланган марказ билан жиҳозланган роботлаштирилган технологик мажмуага жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзагросаноатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 13 ноябрдаги 04-10/1972-сон маълумотномаси). Натижада, роботлаштирилган технологик мажмуада саноат роботини бошқариш жараёнида кечикиш ҳолати ва саноат роботи фазовий манипуляция операциясини бажаришида робот эркли ўзгарувчиларининг ортиқчалиги кузатилган. Бошқарув функцияси параметрлари сонини мақбуллаштириш орқали саноат роботларига татбиқ қилиш ушлаш қурилмасининг тезлигини 11.5 мм/с, тезланишини эса 
5 мм/с2 га оширишга хизмат қилган;
ишлаб чиқилган модел ва алгоритмлар «Integral avtomatika servis» МЧЖда деталларга турли ишлов беришга мўлжалланган марказ билан жиҳозланган роботлаштирилган технологик мажмуага жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзагросаноатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 13 ноябрдаги 04-10/1972-сон маълумотномаси). Натижада, роботлаштирилган технологик мажмуада саноат роботининг 5-звеноси ва ушлаш қурилмасининг бошқарув функцияси параметрлари сонини 2тага камайтириш имконини берган ҳамда технологик жараёнларни бошқаришда материал-энергия ресурслар сарфини 10% камайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish