Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджиев Тимур Муратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг эконометрик моделлари”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.4.PhD/Iqt1158.
Илмий раҳбар: Абуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент текстил ва енгил саноат институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси саноатини ривожлантиришда ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасида саноатни ривожлантириш туманларнинг рақобатбардошлик афзалликлари ва қиёсий устунликларни белгиловчи истиқболли ишлаб чиқариш соҳаларини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган;
минтақа саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини кўп омилли эконометрик моделларини тузиш ва уларни самарадорлигини детерминация коэффициенти ва статистик мезонлар ёрдамида баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
минтақада комплекс сонли эконометрик моделлаштириш асосида саноат маҳсулотларини қайта ишлашнинг кўп босқичли тизимини йўлга қўйиш  ҳисобига етакчи тармоқларда қўшилган қиймат занжирини ҳосил қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси саноат тармоқлари ривожланишининг комплекс сонли эконометрик моделларини минтақадаги экологик, ижтимоий- иқтисодий вазиятни эътиборга олган ҳолда тузиш асосида 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон Республикаси саноатини ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Корақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлари кесимида саноатни ривожлантиришнинг қиёсий устунликларини белгиловчи мезонлар бўйича табақалаштирилган истиқболли ишлаб чиқариш соҳаларига оид таклифи Қорақалпоғистон Республикасини 2019-2021 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 03/1486-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Корақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги қиёсий устунликлари асосида истиқболли соҳалари аниқланиб, саноатни ривожлантиришни манзиллилиги ва мақсадлилиги даражасининг ошиши ҳисобига саноат маҳсулотлари ҳажмининг 2019 йилда ўтган йилга нисбатан 7 фоизга ўсишига хизмат қилган;

Қорақалпоғистон Республикаси саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолашнинг услубий ёндашуви ишлаб чиқариш омилларининг минтақа саноат салоҳиятига таъсирини баҳолаш асосида такомиллаштирилганлиги бўйича таклифдан минтақада ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманларни аниқлаш ва уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 03/1486-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Қорақалпоғистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туманларни аниқлаш ҳамда уларда саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида саноат тармоқларида қўшилган қиймат занжирини ҳосил қилиш борасидаги таклифдан кичик саноат зоналари, ўсиш нуқталари, эркин саноат зоналарини ташкил қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 03/1486-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётида 14,1 трлн. сўмлик ялпи ҳудудий маҳсулот яратилган;
тузилган комплекс сонли эконометрик моделлар асосида Корақалпоғистон Республикасида саноат тармоқлари ривожланишининг прогностик, оптимизацион босқичларини жорий этиш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги 03/1486-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида минтақани ўрта ва узоқ муддатда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда саноатни барқарор ривожлантириш омиллари ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мўлжалларининг аниқлиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish