Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимов Ҳакимжон Абдуллоўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt459.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳуридаги DSc.03/10.12.2019.I.16.01. рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жахонгиров Илимдоржон Жаҳонгиржон ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш механизми фискал ва монетар сиёсатни юритишнинг умумий воситалари, усуллари ва институционал тизимлари асосида такомиллаштирилган;
макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришни самарали ташкил этишда ҳаракатларнинг муайян чегарасини белгилашга йўналтирилган ва бу бўйича институционал тузилмаларга ўзаро коммуникация вазифасини бажарувчи “бюджет қоидаси” ва “монетар қоидалар” каби молиявий механизмлар потенциал ва реал ўзгарувчиларнинг фарқидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
молиявий механизмнинг асосий омили сифатида Ўзбекистонда давлат қарзининг оптимал даражасини таъминлашга алоқадор келгуси макроиқтисодий кутилмалар тўғрисида маълумот берувчи қарз қимматли қоғозлари бўйича “даромадлилик эгри чизиғи”ни шакллантириш амалиётини такомиллаштириш таклиф этилган;
макроиқтисодий сиёсатнинг мувофиқлик кўрсаткичларини таҳлил-прогнозлаш амалиёти “machine learning”нинг замонавий усуллари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш механизмини фискал ва монетар сиёсатни юритишнинг умумий воситалари, усуллари ва институционал тизимлари асосида такомиллаштириш орқали тегишли йўналишларда тезкор чоралар кўриш тизимини йўлга қўйиш бўйича берилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4796-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан тузилган “2020-2025 йилларда статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 16 декабрдаги № 01/1-03-17/2-84-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши Миллий ҳисоблар тизимининг Тўлов баланси, Давлат молияси статистикаси, Пул-кредит ва молия статистикаси билан уйғунлашган ҳолда, ўзаро ҳамкроликда ишлаш тизимини такомиллаштиришга ёрдам берган;
макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришни самарали ташкил этишда ҳаракатларнинг муайян чегарасини белгилашга йўналтирилган ва бу бўйича институционал тузилмаларга ўзаро коммуникация вазифасини бажарувчи “бюджет қоидаси” ва “монетар қоидалар” каби молиявий механизмларни потенциал ва реал ўзгарувчиларнинг фарқидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифларидан “Фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги  89-03-2605-сон маълумотномаси). Тадқиқот иши натижалари “Фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш” фани бўйича ўқув ва ишчи фан дастурларини такомиллаштириш ва таълим бериш сифатини оширишга хизмат қилган;
молиявий механизмнинг асосий омили сифатида Ўзбекистонда давлат қарзининг оптимал даражасини таъминлашга алоқадор келгуси макроиқтисодий кутилмалар тўғрисида маълумот берувчи қарз қимматли қоғозлари бўйича “даромадлилик эгри чизиғи”ни шакллантириш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларидан “Фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги  89-03-2605-сон маълумотномаси). Тадқиқот иши натижалари “Фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш” фани бўйича ўқув ва ишчи фан дастурларини такомиллаштириш ва таълим бериш сифатини оширишга хизмат қилган;
макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш амалиётини “machine learning”нинг замонавий усуллари асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4796-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан тузилган “2020-2025 йилларда статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 16 декабрдаги 01/1-03-17/2-84-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, жамлаш, сифатини яхшилаш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштиришга ёрдам берган.

 

  

Yangiliklarga obuna bo‘lish