Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамуратова Махинбану Раметуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритлари ва хлорид кислотаси асосида ўғитли преципитат олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1759.
Илмий раҳбар: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.20.03. 
Расмий оппонентлар: Нурмуродов Тулқин Исамуродович, техника фанлари доктори, доцент; Каипбергенов Атабек Тулепбергенович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли хил Марказий Қизилқум фосфоритларини хлорид кислотаси билан қайта ишлаб юқори сифатли самарали бирламчи фосфорли ўғит-ўғитли преципитатлар олишнинг рационал технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор турли хил фосфорит хом ашёларини хлорид кислотаси билан ҳар хил меъёрларда парчаланиш жараёнлари аниқланган;
хлорид кислотасининг меъёри, концентрацияси ва чўктирувчи моддалар миқдорларининг ўғитли преципитат сифатига таъсири аниқланган;
ювувчи сув миқдори ва унинг ҳароратининг турли усулда олинган ўғитли преципитатнинг сифат кўрсатгичларига таъсири ва барча фосфорит хомашёлари учун умумий қонуниятлар аниқланган;
хлоридфосфаткислотали аралашмаларни турли хил нейтралловчи моддалар билан нейтраллаш жараёнлари асосланган;
эримайдиган қолдиқ ажратиб олинмаган ва ажратиб олинган ҳолларда хлоридфосфаткислотали бўтқа ва преципитат суспензияларининг реологик хоссалари ҳамда хлоридфосфаткислотали бўтқалардан эримайдиган қолдиқни ажратиб олиш жараёнлари аниқланган;
турли усуллар билан олинган ўғитли преципитатларнинг баъзи физик-кимёвий ва товар хоссалари асосланган;
турли фосфат хом ашёларидан эримайдиган қолдиқ ажратиб олинмаган ва ажратиб олинган усуллар орқали ўғитли преципитат олишнинг материал оқими ҳисобланган ва технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий МҚ фосфоритларидан тўғридан-тўғри ва эримайдиган қолдиқни ажратиб олинган ҳолда концентрланган бирламчи ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фосфоритлар ва хлорид кислота асосида тўғридан тўғри бирламчи фосфорли ўғит-ўғитли преципитат олиш технологияси «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2020 йил 17 ноябрдаги 14-4484-сон маълумотномаси). Натижада, турли хил Қизилқум фосфоритларидан қишлоқ хўжалиги талабларига мос келадиган сифатли бирламчи фосфорли ўғит-ўғитли преципитат олиш имконини берган;
турли МҚ фосфоритларни хлорид кислотаси билан парчалаш маҳсулотларидан эримайдиган қолдиқ ажратиб олинган ҳолда оддий концентратланган фосфорли ўғит-ўғитли преципитатлар олиш технологияси «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2020 йил 17 ноябрдаги 14-4484-сон маълумотномаси). Натижада, агрокимёвий самарадорлиги бўйича анъанавий фосфорли ўғитлардан яхши бўлган фосфорли ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish