Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳмудов Муҳаммадисмоил Мухитдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий географик хусусиятлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Gr142.
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Абдурашид Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибраимова Азиза Алимбаевна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятида туристик объектлардан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш ва баҳолаш асосида вилоят туризмини ривожлантириш ҳамда ҳудудий ташкил этиш бўйича амалий таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Андижон вилояти ҳудуди туризмга таъсир этувчи табиий (рельефи, табиат ёдгорликлари, ноёб ландшафтлар) ва иқтисодий-ижтимоий географик (географик ўрни, ихтисослашув, транспорт тўри ва бошқалар) омилларни аниқлаш асосида туристик районларга ажратилган; 
Ўзбекистондаги туристик объектлар ва ресурслар акс эттирилган туркум карталар (“Ўзбекистонда ички туризм географияси картаси”, “Ўзбекистонда сафар мақсадлари бўйича ички туризм картаси”, “Андижон вилояти туристик районлаштириш картаси” ва “Андижон вилояти туристик картаси”) ГАТ технологиясининг  ArcGIS дастурида яратилган;
вилоят миқёсида комплекс (эко, агро, бизнес, зиёрат, тарихий, археологик, экстремал, рекреация, гастрономик, саноат) турдаги янги туристик маршрутлар ва уларнинг туроператорлар учун намунавий дастурлари ишлаб чиқилган;
вилоят текислик, тоғ ва тоғ олди ҳудудларининг биоиқлимий комфорт даражаси (нисбий комфорт, комфорт, иссиқ, ўта иссиқ) туризм нуқтаи назаридан баҳоланган ҳамда туризм турларини диверсификациялаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий географик ҳусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Андижон вилояти туманлари туристик ресурсларининг ўхшаш жиҳатлари эътиборга олиниб ажратилган туристик районлар ва улардаги объектлар хақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 29 октябрдаги 02-16/5043-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон вилоятидаги туристик районларнинг ихтисослашувини аниқлаш ва шу асосда ҳудудлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятини берган;
Ўзбекистон Республикаси ва Андижон вилоятининг ички туризм тасвирланган “Ўзбекистонда ички туризм географияси картаси”, “Ўзбекистонда сафар мақсадлари бўйича ички туризм картаси”, “Андижон вилояти туристик районлаштириш картаси” ва “Андижон вилояти туристик картаси” Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 29 октябрдаги 02-16/5043-сон маълумотномаси). Натижада, республикамиз ҳудудларида ички туризмни турли йўналишларда ва мавсумий ташкил этишга хизмат қилган; 
Андижон вилояти ва Фарғона водийси  бўйлаб саёҳатларни комплекс равишда олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган маршрутлар ҳамда намунавий дастурлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 29 октябрдаги 02-16/5043-сон маълумотномаси). Натижада, амалга ошириладиган саёҳатларда туризмнинг эко, агро, бизнес, малакавий иш, зиёрат, тарихий, археологик, экстремал, рекреация, гастрономик каби турларидан унумли фойдаланиш имконини берган;
Андижон вилояти туристик шароитларининг биоиқлимий комфортлик жиҳатидан баҳолаш асосида туризм турларини диверсификация қилиш ҳамда туроператорлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Андижон вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 29 октябрдаги 02-16/5043-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда Хонобод, Имомота, Мингтепа, Шаҳрихон, Улуғнор каби текислик (чўл), тоғ ва тоғ олди ҳудудларда меҳмон уйлари, кафе ва ресторанлар, меҳмонхоналар, оилавий дам олиш масканларини қуриш, янги йўналишдаги маршрутлар бўйича саёҳатларни олиб бориш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish