Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпўлатова  Азизахон Дилшодовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сo(II) ва Zn(II) нинг янги биокомплексларини яратиш, стандартлаш ва уларнинг хоссаларини ўрганиш», 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Far.10.
Илмий маслаҳатчи: Юнусходжаев Ахматходжа Нигманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Комилов Хожиасрор Масудович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Бобоев Исомиддин Давронович, кимё фанлари доктори; Абдулладжанова Нoдиpa Ғуломжановна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Zn(II), глицирризин кислота ва гистидин асосида янги биокомплексни синтез қилиш, уни ҳамда Со (II) сақлаган субстанциялар ва дори турларининг замонавий усулларда стандартлаш ва валидациялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Глигисцин деб номланган гепатопротектор фаолликка эга бўлган рух, глицирризин кислотаси ва гистидин сақлаган янги аралаш лигандли координацион бирикмасининг олиниш усули ишлаб чиқилган хамда ИҚ-спектроскопия ва дериватографик таҳлиллар натижалари асосида таркиби, хоссалари ва тузилиши  аниқланган;
субстанциялар ва уларнинг дори шаклларини стандартлаштириш асосланган, сифатни назорат қилишнинг муқобил услублари ишлаб чиқилган ва миқдорий баҳолаш усуллари аниқланган хамда барқарорлиги белгиланган;
илк бор Глигисцин, Коамид ва Кобальт-30 субстанцияларда қолдиқ органик эритувчи миқдори ГХ усулида, чинлиги ва ёт моддалари ЮҚХ ва ЮССХ усулларида, оғир металлар атом-абсорбцион спектроскопияси усулида, микроэлементларни миқдори ИБП-МС усулида аниқланган;
моддалар ва уларнинг дори шаклларини сифат ва миқдорий баҳолашнинг муқобил усуллари ишлаб чиқилган;
илк бор субстанциялар ва уларнинг дори шакллари  учун замонавий таҳлил усуллари назарий ва экспериментал асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сo(II) ва Zn(II) нинг янги биокомплексларини яратиш, стандартлаш ва уларнинг хоссаларини аниклаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
коамид субстанцияси «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган  (КФМ 42 Уз-22175941-3036-2017). Натижада, анемияга қарши воситаларни яратиш имконини берган;
«Коамид-RG» 1% инъекцион эритмаси «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган  (КФМ 42 Уз-22175941-3035-2017). Натижада, гемопоэзни ошириш воситалар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
биокомплекслар яратиш ва стандартлаш, уларни хоссаларини аниқлашга оид натижалар  асосида «5510500-фармация» ва «5510600-саноат фармацияси» бакалавриат таълим йўналиши бўйича «Фармацевтик кимё» дарслиги чоп этилган (Гувоҳнома, №654-404; №654-405). Натижада, бакалавриат талабаларининг дори воситаларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш соҳасидаги билимларини  бойитиш ва мустахкамлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish