Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмадалиев Махамаджон Ахмадалиевнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Айрим саноат чиқиндиларини кимёвий таркибини ўрганиш асосида экологик зарарсиз маҳсулотлар олиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Т390.
Илмий маслаҳатчи: Асқаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети, Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдулҳамид Ғафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Исақов Ҳаётилло, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим саноат чиқиндиларини кимёвий таркибини аниқлаш асосида экологик зарарсиз маҳсулотлар олиш, маҳаллий ресурслардан оқилона фойдаланиб, чиқиндисиз технологик жараёнларни яратиб, саноатда қўллаш ва мавжудларини самарадоригини ошириб табиий ресурсларни сақлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сортсиз фурфуролдан Фурфурол-ацетон мономерлари ФА, ФАМ ва ДИФА-М олиш технологиясини инновацион усули ишлаб чиқилган;
фурфуролнинг куб қолдиғи, фурил спиртининг куб қолдиғи асосида иннавацион усул билан ФАСК смоласи олиш технологияси яратилган;  
илк бор Кротон альдегидининг куб қолдиғи КрАКҚ -таркиби таҳлил қилиниб, КрАКҚни фурфурол билан конденсациялаб бурғулаш қудуқларига томпонаж бирикмаси сифатида ишлатиш имконияти аниқланган;
илк бор Ўзбекистон нефтидан олинган гудрон асосида битум ишлаб чиқариш технологияси яратилган;
каталитик бензинни 95–115оС фракциясидан толуол концентратини олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
каталитик бензинни 100÷125оС фракцияси толуол концентрати  ва этил сприти чиқиндиси (С2 –C5) асосида ёғни парафинсизлантириш эритувчисини олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
илк бор ФНҚИЗнинг чиқиндиси: олтингургут, оҳак сути, спирт заводининг куб қолдиғи ва кротон альдегидининг куб қолдиғи асосида ўсимлик зараркунандаларига қарши курашувчи перепарат “Кальций полисульфид” олиш технологияси  ишлаб чиқилган; 
илк бор концероген азбест ўрнига минерал-базальт толаси асосида экалогик зарарсиз шифер ва бошқа товар маҳсулотлари олиш  технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Айрим саноат чиқиндиларини кимёвий таркибини аниқлаш асосида экологик зарарсиз маҳсулотлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон нефтидан олинган суюқ (ВУ80 =6-15c.) гудрон асосида битум олиш технологияси  Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2019 йил 24 сентябрдаги 26/2-353-сон маълумотномаси). Натижада, суюқ гудрондан битум олиш қаттиқ гудрондан олишга нисбатан сезиларли даражада юқори самарадорликка эришиш имконини берган;
фурфуроль-ацетон ва полимербетон аралашма асосида Фарғона фуран бирикмалари кимёси заводида ишлаб чиқарилган КОФПА боғловчи бирикмаси Фарғона вилояти Сув хўжалигининг Сўх сув узелига қарашли иншоатларда гидроизоляция ишлари олиб боришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 деабрдаги 05/032-4659-сон маълумотномаси). Натижада, сув иншоатларидаги нозик қурилмаларни гидроизоляция қилиш туфайли уларни қайта таъмирлашга сарфланадиган йиллик моддий ҳаражатларни тежаб қолиш имконини берган;
Фарғона фуран бирикмалари кимёси заводида фурфуроль-ацетон боғловчиси асосида ишлаб чиқарилган КОФПА боғловчиси Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Сирдарё”, “Шўроққўл” насос станцияларида гидроизоляция ишлари олиб боришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 деабрдаги 05/032-4659-сон маълумотномаси). Натижада, сувда ишловчи қурилмаларни изоляция қилиш учун ишлатиладиган амалдаги бирикмаларга нисбатан КОФПА бирикмаси сув иншоатларининг узлуксиз ишлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish