Sayt test rejimida ishlamoqda

Элов Зиёдулло Сатторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар ходимларида суицидал хулқ мотивацияси намоён этилишининг ижтимоий-психологик механизмлари”,19.00.05– Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Psi46.
Илмий раҳбар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухородавлатуниверситети,  PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Душанов Рустам Хўжанович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчиташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар ходимларида суицидал хулқ мотивацияси намоён этилишининг илмий-амалий ва ижтимоий-психологик механизмларини аниқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар ходимлари орасида ўз жонига қасд қилишга мойиллик шаклланишининг мотивацион, когнитив ва хулқ-атвор компонентлари аниқланган;
ички ишлар ходимларидаги суицидал ҳолатларни тадқиқ қилишнинг методик аппаратини такомиллаштириш орқали суицид мотивацияси шаклланишига бевосита таъсир қилувчи омиллар тизими (шахсий-оилавий, жисмоний-руҳий, касбий-жамоавий) очиб берилган;
ички ишлар ходимларида депрессия даражалари (енгил руҳий тушкунлик, ўрта депрессия, оғир руҳий тушкунлик) ва психологик ҳимоя механизмлари (инкор этиш, сиқиб чиқариш, регрессия, компенсация, проекция, реактив тузилма) ўртасидаги корреляцион боғлиқлик кўрсаткичлари асослаб берилган;
ички ишлар ходимлари орасида суицидал ҳолатларни коррекциялашга қаратилган “ўзини-ўзи англаш”, ўз хулқини ўзгартириш, “гуруҳий бирдамликка эришиш” “ўзини-ўзи адекват назорат қилиш” каби тренинг дастурлари ишлаб чиқилган ва унинг ижтимоий-психологик механизм сифатидаги самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ички ишлар органлари ходимлари орасида суицидал хулқ шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ички ишлар ходимлари орасида ўз жонига қасд қилишга мойиллик шаклланишининг мотивацион, когнитив ва хулқ-атвор компонентларини аниқлашга доир тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалий фаолиятида жорий қилинган ҳамда  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 8-сон буйруғига асосан ”Ижтимоий психология” ўқув дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 февралдаги 2/243-сон ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 августдаги П-М-8г-сон маълумотномалари). Натижада, таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенцияларни шакллантириш ҳамда касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
ички ишлар ходимларидаги суицидал ҳолатларни тадқиқ қилишнинг методик аппаратини такомиллаштириш орқали суицид мотивацияси шаклланишига бевосита таъсир қилувчи омиллар тизими (шахсий-оилавий, жисмоний-руҳий, касбий-жамоавий) аниқланганлиги  ва эмпирик таҳлиллар ёрдамида асослашга доир тавсиялар Республикамаънавият ва маърифат марказининг амалий фаолиятида жорий қилинган ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил  8-сон буйруғига асосан ”Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 3 мартдаги 02/07-327-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларни ўқитишнинг илмий-услубий таъминотини  таккомиллаштиришга эришилган;
ички ишлар ходимларида депрессия даражалари (енгил руҳий тушкунлик, ўрта депрессия, оғир руҳий тушкунлик) ва психологик ҳимоя механизмлари (инкор этиш, сиқиб чиқариш, регрессия, компенсация, проекция, реактив тузилма) ўртасидаги корреляцион боғлиқлик кўрсаткичларининг илмий ва эмпирик жиҳатдан асослаб берилганлиги билан боғлиқ илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва Республика маънавият ва маърифат марказининг амалий фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 февралдаги 2/243-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 3 мартдаги 02/07-327-сон маълумотномаси). Натижада,  ички ишлар органлари тизимидаги суицидал ҳолатлар профилактикасининг ижтимоий-психологик принциплари кучайтирилган;
ички ишлар ходимлари орасида суицидал ҳолатларни коррекциялашга қаратилган “ўзини-ўзи англаш”, ўз хулқини ўзгартириш, “гуруҳий бирдамликка эришиш” “ўзини-ўзи адекват назорат қилиш” каби тренинг дастурлари Республика Ички ишлар вазирлиги фаолиятида жорий қилинган ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 8-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психологик тренинг” модулига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 10 февралдаги 2/243-сон ва Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 августдаги П-М-8г-сон маълумотномалари). Натижада, бўлғуси психологларда  шахс билан боғлиқ суицидал ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган психокоррекцион ишлар самарадорлигига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish