Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураҳмонова Ситора Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Репродуктив ёшдаги аёлларда биргаликда келган бачадон миомаси ва аденомиозни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашувлар», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib538.
Илмий раҳбар: Бабаджанова Гулжахон Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Леваков Сергей Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мўминова Нигора Хайритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Семей” тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миома ва аденомиознинг бирлашган шаклларини ривожланишининг патогенетик жиҳатдан ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон миомаси ва аденомиози билан хасталанган репродуктив ёшдаги аёлларда бепуштлик ривожланишининг хавф омиллари, хавфли гентитал касалликларни олдини олиш, ташхислаш ва репродуктив органларни сақлашга қаратилган жаррохлик ёндошуви асосланган;
миоматоз тугунлар ва аденомиознинг биргаликда келган турини ташхислаш, даволаш тартибини самарадорлигини кузатишда допплер ультратовуш усулидан фойдаланиш натижасида касаллик асоратларини олдини олишга қаратилган  даволаш тактикаси ишлаб чиқилган; 
иммунитет тизимидаги цитокинлар кўрсаткичларининг хусусиятлари, уларнинг бачадон миомаси ва аденомиознинг биргаликда келган шакллари ва бепуштлик ривожланишидаги  ўрни исботланган; 
миоматоз тугунлар ва аденомиознинг биргаликда келган шаклларида қондаги  томир эндотелиал ўсиш омили (VEGF) миқдорини даволашгача ва даволашдан кейинги даврдаги ўзгариши асосида касалликнинг хавф омиллари бартараф қилиш ҳамда даволашда дифференциал ёндашув тактикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Репродуктив ёшдаги аёлларда биргаликда келган бачадон миомаси ва аденомиозни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндошувларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Бачадон миомаси ва аденомиознинг биргаликда келган шаклларини ташхислаш ва даволаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 2 октябрдаги 8н-р/308-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бачадон миомаси ва аденомиознинг бирлашган шаклини эрта ташхислаш, касалликнинг ривожланишидаги патогенетик омилларни эрта баҳолаш ва органларнинг физиологик  фаолиятини сақловчи даволаш усулларидан фойдаланиш имконини берган;
репродуктив ёшдаги аёлларда биргаликда келган бачадон миомаси ва аденомиозни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашувларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси гинекология бўлими, Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази амалий фаолиятида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 8н-д/192-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бачадон миомаси ва аденомиознинг бирлашган шаклини эрта ташхислаш, касалликни башоратлаш ва орган фаолиятини тиклаш ва функционал ҳолатини тиклашда замонавий даволаш усулларидан фойдаланиш, беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, ташхислаш ва даволашда замонавий ёндошувлардан фойдаланиш репродуктив ёшдаги аёллар орасида радикал операциялар сонининг камайтириш ҳамда аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish