Sayt test rejimida ishlamoqda

Низамходжаев Шамсиддин Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз ҳамда бош чаноғи соҳасидаги кенг майдонли нуқсонларнинг дельто-пекторал лахтак пластикаси», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib791. 
Илмий раҳбар: Каюмходжаев Абдурашид Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Акмал Акрамович, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дельто-пекторал аксиал лахтакдан фойдаланишнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш йўли билан юз сохаси ва бош чаноғининг кенг нуқсонлари пластикасининг натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансплантат ишемиясини олдини олиш учун масофавий ишемик прекондиционация ўтказиш фонида, тўқиманинг инфрақизил оксиметриясини динамик баҳолаш орқали аутосуяк билан кўчириб ўтказилган аксиал тери-фасциал лахтак перфузиясининг спектроскопик хусусиятлари аниқланган; 
суяк фрагменти префабрикацияси билан тери-фасциал лахтакларини шакллантиришда масофавий ишемик прекондициониция ўтказиш, трансплантатнинг юмшоқ тўқималарида неоваскулогенез жараёнларини кучайишига олиб келиши, лекин суяк усти пардасининг реваскуляризациясини таъминлай олмаслиги исботланган;
қон томир оёқчаси асосида префабрикациялашган трансплантатнинг мураккаб таркибли комплексининг барча тузилмаларида морфологик ўзгаришларни аниқлаш билан тери-фасциал лахтакнинг реваскуляризацияси жараёнларининг динамикаси аниқланган;
дельто-пекторал лахтакдан фойдаланиш йўли билан юз сохаси ва бош чаноғининг кенг майдонли нуқсонлари ўрнини тўлдириш усули такомиллаштирилган, лахтакнинг тайёрланиш жараёни қон билан таъминлашни яхшилаш мақсадида “синовли тоблаш” ва тери-фасциал трансплантатни озиқлантирувчи қон томир оёқчасини қисиш воситасидаги машқ босқичларини ўз ичига олган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юз сохаси ва бош чаноғи кенг майдонли нуқсонлари бўлган беморларни даволашда дельто-пекторал аксиал лахтакдан фойдаланишнинг тактик-техник жиҳатларини мақбуллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Юз сохаси ва бош чаноғи кенг майдонли ва тешикли нуқсонларларини пластик ёпишнинг техник жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 8н-з/205-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ташрихнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш ва мураккаб-таркибли тери-фасциал лахтакларни шакллантиришга бўлган асосий талабларга мос келишини таъминлаш имконини берган;
«Аутосуяк билан кўчириб ўтказилувчи қон томирли оёқча асосидаги префабрикациялашган тери-фасциал-суякли лахтак шакллантирилишининг экспериментал модели» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 8н-з/205-сон маълумотномаси). Суякли трансплантатининг префабрикацияси билан аксиал лахтакни шакллантиришнинг ишлаб чиқилган усулидан пластик ташрихларни моделлаштиришнинг экспериментал тадқиқотларида кенг фойдаланиш мумкин;
«Бош чаноғи юмшоқ тўқималари нуқсонларини ёпиш усули» такомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 8н-з/205-сон маълумотномаси). Дельто-пекторал лахтакни шакллаштириш усули юз ва бош чаноғининг кенг майдонли нуқсонлари пластикаси учун аутотрансплантат префабрикациясининг техник жиҳатларини такомиллаштириш имконини берган;
Юз сохаси ва бош чаноғининг кенг майдонли дефектлари бўлган беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, акад. В.В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирлиган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ва Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-клиникаси фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 8н-з/205-сон маълумотномаси). Юз сохаси ва бош чаноғининг кенг майдонли нуқсонлар бўлган беморларни хирургик даволашнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали тадқиқотлар натижаларини амалий фаолиятга жорий этиш, трансплантат трофикаси бузилиши билан боғлиқ бўлган ташрихдан кейинги асоратларни 55,6% дан 13,6% га, қониқарсиз узоқ муддатдаги функционал-эстетик натижаларни 38,9% дан 4,5% га камайтириш хамда қониқарли натижалар кўрсаткичини 33,3% дан 68,2% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish