Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзакулов Акмал Гафуржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир жигар етишмовчилигини даволашда ўстирилган гепатоцитларни трансплантациясини қўллаш патогенези ва имкониятларини ўрганиш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib596.
Илмий рахбар: Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Назира Ўктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммунопатогенезни ўрганиш ва тажрибада ўткир жигар етишмовчилигини даволашда ўстирилган эмбрионал гепатоцитларини трансплантацияси бўйича комплекс терапияни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: комплекс тадқиқотлар натижаларига кўра тажрибада аллогеник ва ксеногеник ўстирилган эмбрионал гепатоцитлардан жигарнинг ўткир етишмовчилигини даволашда фойдаланиш самарадорлиги исботланган;
тажрибада турли хил келиб чиқадиган ўткир жигар етишмовчилигининг ривожланишида иммунопатогенез механизмлари, иммун, биокимёвий ва морфологик жараёнларнинг бузилишларини шакллантириш ва намоён бўлиши кўрсатилган; 
илк маротаба ўстирилган эмбрионал гепатоцитларини ўткир жигар етишмовчилиги бўлган ҳайвонларга трансплантация пайтида нейтрофилларнинг фагоцитик фаоллиги ва антитаначаларни ишлаб чиқариш жараёнининг сезиларли даражада кўпайиши, циркуляр иммунитет комплекслари ва яллиғланиш цитокинлар даражасининг пасайиши аниқланган;
илк маротаба ўткир жигар етишмовчилиги бўлган ҳайвонларда ўстирилган эмбрионал гепатоцитлари ва Эрбисолни биргаликда қўллашнинг аниқ детоксикацияси ва иммунокорректив таъсири аниқланган;
илк маротаба ўткир жигар етишмовчилиги бўлган ҳайвонларнинг ҳолатини тажрибада, даволаш чора-тадбирлар таъсирига қараб, башорат қилишни ҳисоблаш учун компютер дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир жигар етишмовчилигини даволашда ўстирилган гепатоцитларни трансплантациясини қўллаш патогенези ва имкониятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
"Эмбрионал гепатоцитларини олиш усули" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-д/163-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юқори сифатли эмбрионал гепатоцитларини олиш имконини берган;
"Оғирлигига қараб ўткир жигар етишмовчилигини моделлаштириш усули", номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-д/163-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тадқиқотда ўткир жигар етишмовчилигини ўстирилган эмбрионал гепатоцитлар ёрдамида даволаш прогнозини башорат қилиш имконини берган;
жигар етишмовчилигини даволашда ўстирилган гепатоцитларни трансплантациясини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг илмий-тадқиқот лабораториясининг биологик ва иммунологик, фармако-токсикологик тадқиқотлар бўлимлари, Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти молекуляр тиббиёт ва ҳужайра технологиялари кафедраси амалиёти ва фаолиятига киритилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-д/163-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қисқа вақт ичида тажрибада ўткир жигар етишмовчилигининг яратишга ва унинг оғирлигига, таъсир омилига ва даволашнинг турли усулларига, шу жумладан эмбрионал гепатоцитларининг трансплантациясидан фойдаланишга қараб натижаларини башорат қилишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish